Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Юнусобод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари белгилаб берилди
2018-10-26 | Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзэкспомарказ»да Тошкент шаҳри ва Юнусобод тумани ҳокимлари, мутасаддилар ва секторлар раҳбарлари, маҳалла раислари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Унда Юнусобод туманини иқтисодий ривожлантириш, 63 та маҳалладаги ижтимоий ҳолатни янада яхшилаш, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди.
2019 йилда саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларида мўлжалланган 38 та лойиҳанинг ҳар бири бўйича ташаббускорлар ва манбаларини аниқ кўрсатган ҳолда «йўл харита»лари ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.
Хатловда аниқланган 332 та фойдаланилмаётган объект ва ер майдонларида янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, бюджетга тушумларни кўпайтириш ва одамларнинг даромадларини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Ижтимоий долзарб масалаларни ҳал қилиш, уй-жой фондини ривожлантириш, коммунал хизматларни яхшилаш, объектларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасидаги вазифалар белгилаб берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти