Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Узбекско-австрийский диплом для выпускников университета

2018-10-24 | Таълим

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Австриянинг Кремс амалий фанлар университети (IMC University Krems​) билан ҳамкорликда иқтисодиёт ва туризм йўналишида кадрлар тайёрланадиган янги факультет очилди.

Австриянинг Кремс амалий фанлар университетининг бош ижрочи директори Карл Энсфелнер, президенти Маг Боер Хейнс ҳамда Трансмиллий дастурлар бўйича директори Женс Питер Эннендан иборат делегациянинг Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ташрифи доирасида икки университет ўртасида қўшма таълим дастури бўйича шартнома имзоланди.

Ўзбек-австрия қўшма факультетида ўқув жараёнлари 2019 йилдан бошланиб, таълим инглиз тилида олиб борилади ва битирувчиларга Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Австриянинг Кремс амалий фанлар университетининг дипломи берилади.

Қўшма факультетда ўқув жараёнлари ўзбек ва халқаро таълим стандартлари асосида замонавий шароитларда ташкил этилади. 2019 йилдан бошлаб қўшма ўқув дастури асосида «Экспортга ихтисослаштирилган менежмент», «Туризм ва кўнгил очиш масканлари менежменти» йўналишларида бакалавриат босқичида 100 нафар талаба таҳсил олади.
Шартномага кўра, талабалар магистратура йўналишида «Халқаро бизнес ва экспортни бошқариш», «Рақамли бизнес инновацияси ва трансформация» мутахассисликлари бўйича таълим олиши мумкин бўлади.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, ИМC Университй Кремс Австриядаги энг нуфузли олий ўқув юртларидан бири саналиб, 1994 йилда хусусий халқаро бизнес мактаби сифатида ташкил этилган. 2002 йилда Австрия ҳукумати томонидан расман Австрия амалий фанлар университети номини олган. Битирувчиларнинг иш билан бандлик даражаси 98 фоизни ташкил этади. Университетда 27 соҳага йўналтирилган 3 та институт (бизнес бошқаруви, соғлиқни сақлаш ва биотехнология) фаолият олиб боради. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться