Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хорижда қийин аҳволда қолган юртдошларимизнинг 42 кишидан иборат иккинчи гуруҳи Ўзбекистонга қайтарилди

2018-10-23 | Жамият

Тошкент Халқаро аэропортида қариндошлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликларининг масъул вакиллари кутиб олди.

Шундан сўнг, юртдошларимиз Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига олиб борилиб, у ерда тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилди. Фуқароларимиз саломатлиги назоратга олингач, Россия Федерациясидан олиб келинган фуқароларимиз билан учрашув бўлиб ўтди.
 
Учрашув давомида хорижда оғир аҳволда қолган фуқароларимиз бандлигини таъминлаш, уларнинг келгуси фаолиятлари учун керакли имкониятларни яратиш, жумладан, хусусий тадбиркорликни йўлга қўйишлари учун микрокредитлар ажратиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди, фуқароларни қизиқтирган масалаларда фикр-мулоҳаза алмашилди.
 
Учрашув якунида юртимизга қайтарилган фуқароларнинг яшаш манзилига қадар йўл харажатларини қоплаш мақсадида улар учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида пул маблағлари тарқатилди.
 
Юртдошларимизни Ўзбекистонга қайтариш билан боғлиқ ташкилий ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилди.
 
Ташқи меҳнат миграция агентлиги 
Самарқанд вилояти филиали 
директори А.Хафизов

Манба: ЎзА

Поделиться