Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

White & Case халқаро юридик компанияси ҳуқуқий хизматлар кўрсатишни бошлади

2018-10-22 | Жамият

2018 йилнинг 22 октябрь куни Марказий Осиё савдо форуми ва Ўзбек-Америка бизнес форуми доирасида White & Case халқаро юридик компаниясининг тўлақонли ишчи офисининг очилиши ва тақдимоти бўлиб ўтди. 

Қайд этиб ўтиш жоизки, White & Case LLP юридик компанияси 1901 йилда ташкил этилган бўлиб, у дунёнинг 26 та мамлакатида жойлашган 38 та офисда меҳнат қилувчи 2200 нафардан ортиқ профессионал ҳуқуқшуносларни бирлаштиради. Компаниянинг йиллик маблағ айланмаси – 1,5 млрд АҚШ долларидан ортиқ. 2018 йилнинг январь ойида Тошкентда компаниянинг ваколатхонаси очилган эди, эндиликда ушбу ваколатхона Ўзбекистонда юридик консалтинг хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга консалтинг компанияси сифатида қайта ташкил қилинди. 

Тадбирда иштирок этган Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси, White & Case компаниясининг Вашингтондаги офисининг катта бошқарувчи ҳамкори Кэролин Лэмм, White & Case компанияси директори Хью Верриер томонидан Тошкентда компания офисининг очилиши компания учун ҳам Ўзбекистонда, ҳам Марказий Осиё минтақасида янги имкониятлар яратиши қайд этилди. 

Шунингдек, маросимда Ўзбекистон Рсепубликаси адлия вазири Р.Давлетов ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг вакиллари ҳам иштирок этишди. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири тадбирдаги чиқиши давомида Ўзбекистон пойтахтида White & Case компанияси офиси очилиши миллий компанияларимиз ва хорижий инвесторлар учун уларнинг фаолиятини сифатли ҳуқуқий таъминлаш учун янги имкониятлар эшигини очишини таъкидлади. 

Тадбир иштирокчилари компания офисининг очилиши Ўзбекистон ва АҚШ, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда нуфузли “White & Case” халқаро юридик компанияси ўртасидаги изчил, ишончли ва давомли ҳамкорлик натижаси ўлароқ муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди. 

Маълумот учун: 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда “White & Case LLP” халқаро юридик компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться