Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент давлат юридик университети ва Америка юристлари ассоциацияси ҳамкорлик қилади

2018-10-19 | Жамият

2018 йилнинг 19 октябрида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари - Тошкент давлат юридик университети (ТДЮ) ректори Е.Каньязов ва АҚШ юристлар ассоциацияси (АБА) президенти Роберт Карлсон бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Адлия вазирининг ўринбосари Е.Каньязов мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, юқори малакали юридик кадрларни тайёрлаш тўғрисида маълумотлар берилди. Ўз навбатида, АБА президенти Р.Карлсон Америка юристлар ассоциацияси фаолияти ҳақида қисқача маълумот берди.

Шу билан бирга АБА делегацияси юридик клиникада, кутубхонада, суд залида бўлиб, ТДЮУ профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари билан учрашди.

Учрашув якунида Тошкент давлат юридик университети ва Америка юристлари ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться