Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида ташкил қилинган бизнес нонушта Ўзбекистон билан Россия ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик келишувларига бой бўлди.
Тадбир якуни бўйича 8 та ҳудудлараро ва 3 та компаниялараро битимлар имзоланди. Қуйида ушбу ҳужжатлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:
1) Челябинск вилояти (Россия) ҳукумати билан Наманган вилояти (Ўзбекистон) ҳокимияти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорлик ҳақида битим.
2) Оренбург вилояти (Россия) ҳукумати билан Самарқанд вилояти (Ўзбекистон) ҳокимияти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорлик соҳаларида халқаро ва ташқи иқтисодий алоқаларни амалга ошириш ҳақида битим.
3) Оренбург вилояти (Россия) ҳукумати билан Фарғона вилояти (Ўзбекистон) ҳокимияти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорлик соҳаларида халқаро ва ташқи иқтисодий алоқаларни амалга ошириш ҳақида битим.
4) Оренбург вилояти (Россия) ҳукумати билан Наманган вилояти (Ўзбекистон) ҳокимияти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорлик соҳаларида халқаро ва ташқи иқтисодий алоқаларни амалга ошириш ҳақида битим.
5) Оренбург вилояти (Россия) ҳукумати билан Тошкент вилояти (Ўзбекистон) ҳокимияти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорлик соҳаларида халқаро ва ташқи иқтисодий алоқаларни амалга ошириш ҳақида битим.
6) Ивановск вилояти (Россия) ҳукумати билан Тошкент вилояти (Ўзбекистон) ҳокимияти ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни амалга ошириш ҳақида битим.
7) Тюменск вилояти (Россия) ҳукумати билан Тошкент вилояти (Ўзбекистон) ҳокимияти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорлик ҳақида битим.
8) Москва ҳукумати билан Тошкент шаҳар ҳокимияти ўртасида 2018-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик меморандуми.
9) Оренбург вилояти (Россия) ҳукумати, "РусАгроМаркет-Холдинг" очиқ акциядорлик жамияти билан "Узтрейд" акциядорлик жамияти (Ўзбекистон) ўртасида битим.
10) "АРВИАЙ" Х5 Ритейл Груп" акциядорлик жамияти (Россия) билан "Узтрейд" акциядорлик жамияти (Ўзбекистон) ўртасида ҳамкорлик ҳақида битим.
11) Россия экспорт маркази акциядорлик жамияти билан Тошкент металлургия заводи масъулияти чекланган жамияти ўртасида стратегик шериклик ҳақида битим.
Қайд этиш жоиз, имзоланган ҳужжатлар ҳудудлараро ҳамкорликни давом эттириш, қўшма лойиҳа ва дастурларни муваффақиятли амалга ошириш, инвестиция соҳаларида самарали муносабатларни янада фаоллаштириш, икки мамлакатнинг экспорт салоҳиятини кўтариш ва қўллаб-қувватлаш, давлатларимиз ўртасидаги товар айланмаси ҳажмини оширишга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга.
Улуғбек Шоназаров, ЎзА
Манба: ЎзА