Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон мактабларида электрон журналлар ва кундаликлар жорий этилади

2018-10-19 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва “Дневник.ру” компанияси умумтаълим мактабларида электрон журналлар ва кундаликларни жорий этиш бўйича лойиҳани амалга оширадилар.

Халқ таълими вазирлигининг www.uzedu.uz расмий веб сайтида 2018 йил 6 августда эълон қилинган АКТни жорий этиш йўлида давлат-хусусий шерикчилиги кўринишида ҳамкорлик қилиш таклифига асосан келиб тушган аризаларни ўрганиш натижасида Россия компаниясининг ташаббуси маъқулланди.

Ушбу лойиҳани амалга оширишда “Дневник.ру“нинг Ўзбекистондаги вакили “Kundalik” компанияси иштирок этади ва барча харажатларни ўз зиммасига олган ҳолда мазкур тизимни жорий қилиш, фаолиятини таъминлаш ва ривожлантириш ишларини олиб боради.

“Kundalik” лойиҳаси Ўзбекистондаги мактабларда фанларни ўзлаштириш даражаси ва давоматни қайд этиш тизимини жорий этишга қаратилган.

“Kundalik” рақамли таълим платформаси Россия мактабларида жорий этилган “Дневник.ру” ахборот тизими асосида ишлаб чиқилади.

Тизим онлайн тарзда ўқитувчиларни дарсларини режалаштириш, дарс жадвалларини тузиш, ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси ва давоматини электрон журнал ва кундаликларда қайд этиб бориш, шунингдек, таълим бошқарув органлари ва муассасаларга статистик ҳисоботларни шакллантириш учун хизмат қилади.

“Kundalik” тизими ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига 24 соат давомида баҳолар ва уй вазифалари ҳақидаги маълумотларни кузатиб бориш имконини беради. Шу билан бирга, улар ҳимояланган ижтимоий тармоқ орқали мулоқот қилишлари ҳамда онлайн кутубхона ва таълимга оид медиа ресурслардан фойдаланишлари мумкин.

Халқ таълими вазири ўринбосари Сарвар Бабаходжаев лойиҳа ҳақида шундай деди: “Халқ таълими вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ўқитувчилар иши учун қулай шароит яратишдир. Замонавий технологияларни жорий этган ҳолда биз мактабларда қоғоз ҳисоботларни камайтириш ва ўқитувчиларга бу билан боғлиқ юкни сезиларли даражада камайтиришни мақсад қилганмиз. Шу билан бирга, биз ўқув жараёнини бошқариш ва ўқувчиларнинг ўзлаштириш ҳамда давомати бўйича объектив ҳисоботларни шакллантиришга кўмак берувчи воситага эга бўламиз”.

– “Kundalik” лойиҳаси Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда муҳим омиллардан бири бўлишига ишонамиз. Ҳамкорлигимиз Ўзбекистондаги таълимни ривожлантиришга ва ўз мамлакатининг келажагига катта ҳисса қўшадиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга ёрдам беради”,– деб таъкидлади “Дневник.ру” МЧЖ бош директори Гавриил Леви.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться