Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Нобель мукофоти лауреати билан учрашув

2018-10-16 | Жамият

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан яна бир Нобель мукофоти лауреати АҚШнинг Шимолий Каролина университети профессори, кимё бўйича 2015 йилги Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжарнинг юртимизга ташрифи ташкил этилди.

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида вазир Ином Мажидов кимё бўйича Нобель мукофоти лауреати, Шимолий Каролина университети профессори жаноб Азиз Санжар билан учрашди.

Учрашувда Ином Мажидов машҳур олимнинг юртимизга ташрифи Ўзбекистон ёшларининг илмий тадқиқот ишларига бўлгани қизиқиши ортишида, уларнинг ўз олдига аниқ мақсадлар қўйиб, танлаган соҳасида ижобий ютуқларга эришишида сезиларли туртки бўлишини қайд этди.

Ўз навбатида жаноб Азиз Санжар Ўзбекистонда ўзини Она-Ватанидагидек ҳис қилаётганини, ўзига берилган Нобель мукофоти бутун туркий халқлар мукофоти деб ҳисоблашини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, таниқли олим ўзбек алломаларининг жаҳон сивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссасини эътироф этар экан, илм-фан тараққиёти фундаментал тадқиқотлар билан узвий боғлиқлигини қайд этди.

Нобель мукофоти лауреати Азиз Сиддиқ 15-22 октябрь кунлари юртимизда ташриф билан бўлиб, ташриф доирасида таниқли профессор иштирокида «Азиз Санжар: сарҳадсиз билим ичра кечган ҳаёт» мавзусида халқаро илмий анжуман, кимё йўналишида таҳсил олувчи бакалавр ва магистрлар учун онлайн маъруза ҳамда Ўзбекистон миллий университетида молекуляр биология лабораториясининг очилиш маросими режалаштирилган.

Маълумот учун: Азиз Санжар асли туркиялик бўлиб, 1971 йилдан буён АҚШда фаолият юритади. АҚШнинг Ел, Техас ва Шимолий Каролина каби нуфузли университетларида илмий тадқиқот фаолияти билан шуғулланган. У 2015 йили Томас Линдаль ва Пол Модричлар билан биргаликда ДНКни тиклаш механизмларини тадқиқ этгани учун кимё бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган эди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться