Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

9 ойда 30 янги қўшма корхона иш бошлади

2018-10-16 | Иқтисодиёт

Тошкент вилоятида Ўзбекистон – Россия ҳамкорлигида 120 қўшма корхона фаолият юритмоқда. Эътиборлиси, саноат, қурилиш, савдо, хизмат кўрсатиш ва бошқа йўналишлардаги мазкур корхоналарнинг 30 таси жорий йилда иш бошлади.

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, қулай ва соғлом инвестиция муҳити яратишга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бермоқда. Жумладан, хорижлик тадбиркорлар билан ҳамкорликда ташкил этилаётган қўшма корхоналарда маҳаллий хомашёдан сифатли, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётир. Бу ички бозор талабини тўла қондириш билан бирга, мамлакатимиз ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмининг ортишига хизмат қилмоқда.

Ангрен шаҳрида ҳам россиялик ишбилармонлар ҳамкорлигида 10 га яқин корхона саноат ва савдо йўналишида фаолият юритади. Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Sungreen tex” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона ана шулардан бири.

Корхона тикувчилари томонидан ойига ўртача 120 мингдан зиёд маҳсулот тайёрланмоқда. Маҳаллий хомашёдан пишиқ ва сифатли тикилган кийимларнинг бир қисми корхона дўконида сотилаётган бўлса, асосий қисми МДҲ давлатларига экспорт қилинаётир.

Болалар учун 30 дан ортиқ турда кийим тайёрланаётган мазкур жамият хорижий етакчи фирмаларнинг замонавий тикув дастгоҳлари билан жиҳозланган. Айни пайтда корхонада 280 дан зиёд ишчи-хизматчи меҳнат қилмоқда. Уларнинг аксарияти маҳаллий ёшлар экани эътиборлидир.

– Корхона томонидан транспорт, иссиқ овқат, хуллас, биз учун зарур барча шароит яратилган, – дейди тикувчи Ш.Жўрақулова. – Ҳамкасбларимнинг аксарияти ёшлар – тенгқурларим. Улар билан дўстлашиб, бир оила бўлиб кетганмиз. Мана шундай замонавий, экспортёр корхонада ишлаётганимдан фахрланаман. 

 

Авазбек Худойқулов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться