Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент биенналеси – ижодий мулоқотлар майдони

2018-10-10 | Маданият

Пойтахтимизда VIII халқаро Тошкент замонавий санъат биенналесига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. 

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов ва бошқалар миллий санъат ривожига кўрсатилаётган эътибор бадиий таълимни янада такомиллаштириш, ёш истеъдодларни камол топтириш, ижодкорларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш имконини бераётганини таъкидлади. 

VIII халқаро Тошкент замонавий санъат биенналеси Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилига бағишланади. Шу боис мазкур халқаро кўргазма "Санъат ва технология. Тасдиқ ёки инкор" мавзусида ўтказилиши кўзда тутилган. 

Халқаро биенналедан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда миллий тасвирий санъатни равнақ топтириш, ижодкорларнинг эмин-эркин фаолият кўрсатиши учун яратилаётган шароитлар, ёш истеъдодларни кашф этиш борасидаги амалий ишлар билан халқаро бадиий-ижодий жамоатчиликни яқиндан таништиришдан иборатдир. 

Мазкур биенналеда ўттизга яқин давлатдан 160 нафардан ортиқ рассом, санъат йўналишидаги кураторлар, санъатшунослар қатнашиши кўзда тутилган. Биеннале доирасидаги тадбирлар Тошкент шаҳридаги кўргазма заллари ва музейларда, галереяларда, шунингдек, Бухорода ҳам бўлиб ўтади. 


Назокат Усмонова, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА
 

Манба: ЎзА

Поделиться