Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида Германия Федератив Республикаси Қуролли Кучлари мутахассислари иштирокида икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик доирасида қўшма машғулот ўтказилди.
Учрашувда германиялик ҳарбий мутахассис Клаус Хютгер “Критик инфратузилмалар” мавзуида маъруза қилди. Шунингдек, икки мамлакат мудофаа вазирликлари тизимидаги ислоҳотлар қиёсий таҳлил қилиниб, атрофлича муҳокама этилди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида Германия Бундесверининг Мюнхен университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашув ҳам бўлиб ўтди. Унда “Бундесвернинг Мюнхен университетида офицерларнинг таълим олиш жараёни”, “Аскарларни тайёрлаш доирасида Бундесвернинг психосоциал тармоғи” мавзуларида маърузалар тингланиб, икки давлат мудофаа вазирликлари тизимидаги ютуқ ва камчиликлар таҳлил қилинди.
Манба: ЎзА