Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Президент Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазирини қабул қилди

2018-10-01 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 октябрь куни Нью-Деҳли шаҳрида ўзи учун ажратилган қароргоҳда Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сушма Сваражни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари Свараж хоним билан аввалги учрашувни мамнуният билан эслаб, улкан натижалар кутилаётган ушбу олий даражадаги ташрифда унинг хизматлари катта эканини таъкидлади.

Ўзбекистон ва Ҳиндистонда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун катта салоҳият борлиги, ташриф давомидаги музокаралар икки томонлама муносабатларни амалий мазмун билан бойитиши қайд этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться