Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Германия делегацияси билан учрашув

2018-09-20 | Сиёсат

2018 йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Германия Федератив Республикаси ТИВ Давлат вазири Нильс Анненни қабул қилди.

Учрашувда икки томон кун тартибидаги муҳим масалалар, турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида таъкидланганидек, 2019-йилга режалаштирилган олий даражадаги ташрифлар алмашинуви Ўзбекистон-Германия мулоқотида янги саҳифа очиши кутилмоқда. У икки томон алоқаларига тизимли ва серқирра тус бериши, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли алоқаларни чуқурлаштиши, Ўзбекистонга илғор немес технологияларини жалб қилиш учун керакли шароитларни яратишига имкон яратади.

Учрашувда икки давлат ҳукуматлари, идоралари, парламентлари ўртасидаги бўлажак алоқалар, бошқа қўшма тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди. Шу ўринда таъкидланганидек, Тошкент шаҳрида 19 сентябрь куни бўлиб ўтган «Ўзбекистоннинг минтақавий ташаббуслари ва Марказий Осиёда ҳавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлашда Германия ўрни» мавзусидаги давра суҳбатида ташқи ишлар давлат вазири бошчилигидаги Германия нуфузли делегациясининг иштирок этиши кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан икки давлат ҳам манфаатдорлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Музокараларда жорий йилнинг ноябрь ойига белгиланган Ўзбекистон ва Германия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари даражасидаги сиёсий маслаҳатлашувларга тайёргарлик жараёни ҳам кўриб чиқилди.


Зафар Юлдашкулов олган сурат

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться