Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хавфсизлик ва барқарор ривожланиш соҳасида ҳамкорлик

2018-09-20 | Сиёсат

Пойтахтимизда 19 сентябрь куни “Ўзбекистон ва Германия: Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор тараққиёт соҳасида ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Германиянинг Фридрих Эберт жамғармаси томонидан ташкил этилган халқаро тадбирда Ўзбекистон – Германия ҳамкорлигини янада ривожлантириш, мамлакатимизга чет эл инвестицияларини жалб этиш, Германиянинг Марказий Осиё давлатлари билан кенг миқёсдаги алоқаларини йўлга қўйиш, минтақада хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. 

Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори В.Норов, ташқи ишлар вазири ўринбосари Д.Аҳатов, Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Хенриетта Кифер, ЕХҲТнинг мамлакатимиздаги лойиҳалари координатори Жон Макгрегор ва бошқалар икки мамлакат ҳамкорлиги доирасида эришилган ютуқлар, Марказий Осиё ва Афғонистонда минтақавий ҳамкорлик ва хавфсизликни таъминлаш масалалари хусусида сўз юритди. 

Ҳозирги кунда халқимиз тарихий ўзгаришлар даврида яшамоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар давлат ва жамият бошқарувининг барча жабҳаларида, мамлакатимиз ташқи сиёсий фаолиятида яққол намоён бўлмоқда. Иқтисодиёт, илм-фан, замонавий кадрлар тайёрлаш, юқори технологияларни татбиқ этиш борасидаги изчил ишлар Ўзбекистоннинг ривожланган мамлакатлар билан рақобатлаша оладиган давлат бўлиб шаклланишига хизмат қилмоқда. 

Олиб борилаётган оқилона сиёсат ва жадал ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё, балки жаҳонда барқарор, иқтисоди изчил тараққий этиб бораётган мамлакат сифатида тан олинмоқда. 

Германия ҳам Ўзбекистонга халқаро миқёсдаги ҳамкори сифатида қарайди. Ушбу мамлакат Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ҳамкорликни чуқурлаштириш, минтақавий хавфсизликни ва Афғонистонда барқарор вазиятни таъминлаш борасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватламоқда. Жадал ривожланаётган Ўзбекистон – Германия муносабатларига аниқ далил сифатида икки мамлакатнинг хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлидаги қўшма саъй-ҳаракатларини келтириш мумкин. 

Давра суҳбатида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, инвестицияларни жалб этиш, бизнес муҳитини яхшилаш бўйича Германия билан ҳамкорликни кенгайтириш, туризм, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, ишлаб чиқаришда замонавий технологияларни қўллаш каби соҳаларда ўзаро алоқаларни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. 

 

 

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться