Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШ делегацияси билан учрашув

2018-09-18 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШнинг халқаро диний эркинликлар соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича Элчиси Самуэл Дейл Браунбекни қабул қилди.

Суҳбат чоғида жорий йилнинг 27 июль куни Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар давоми сифатида диний эркинликлар таъминланиши соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Элчи Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Диний бағрикенглик: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси» мавзусидаги давра суҳбатида иштироки тўғрисида сўзлаб берди.

Диний эркинликлар амалиётини яхшилаш соҳасида ҳамкорлик масаласи, жумладан ноҳукумат ташкилотлари ва таҳлилий доиралар ўртасидаги алоқалар бўйича Ўзбекистон-АҚШ мулоқотини давом эттиришдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться