Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шанхай аёллар федерацияси билан меморандум имзоланди

2018-09-10 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева Шанхай аёллар федерацияси вице-президенти Лю Цини қабул қилди.

Учрашув чоғида томонлар хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича тажрибалар алмашдилар.
 
Учрашув якунида икки томон келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида меморандум имзоладилар.
 
Т.Норбоева суҳбат давомида икки давлат ўртасидаги маданий-маърифий, иқтисодий муносабатлар ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, хотин-қизлар қўмитаси раиси шу пайтгача Шанхай аёллар федерацияси ўртасидаги ҳамкорлик фақатгина конференцияларда иштирок этиш билан чекланиб қолаётганини айтиб, эндиликда ўзаро муносабатлар меморандум билан мустаҳкамланишини билдирди. Шанхай аёллар федерацияси шу вақтгача аёлларни ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаоллашуви борасидаги тажрибаларини ўзбек хотин-қизлари қўмитаси билан бўлишиб келган. 

Эртага Лю Ци хоним ва делегация аъзоларининг "Оила" илмий-амалий тадқиқот марказига, "Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциациясига ташриф буюриши режалаштирилган. 

Учрашув якунида икки томон келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида меморандум имзоланиши кутилмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться