Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Дунё фольклори - 2018” санъат чемпионатида юртдошларимиз олтин медални қўлга киритдилар

2018-09-06 | Маданият

Жорий  йилнинг  23 августдан 3 сентябрига қадар Болгария Республикасининг 6 та шаҳрида Бутунжаҳон Фольклор федерацияси ҳамда ЮНЕСКО томонидан ташкиллаштирилган “Дунё фольклори – 2018” Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. 

Чемпионатда Ўзбекистондан Тошкент вилояти "Мақом" ансамбли иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи Сойибжон Ниёзов бошчилигида 20 нафар созанда ва хонандалардан ташкил топган ансамбль жаҳон саҳнасида ўз махоратини 6 турда намойиш этди. Санъат чемпионатида умумий ҳисобда 72 давлатдан  98 та жамоалар иштирок этиб,  6 татур бўйича танлов якунларига кўра кучли 10 талик сараланди. Финал босқичида кучли 10 талик беллашди ва қуйидагинатижалар қайд этилди:

Гран-при - Ўзбекистон Республикаси;

1-ўрин -  Россия Федерацияси;

2-ўрин -  Грузия Республикаси;

3-ўрин - Буюк Британия.

Гран-при соҳиблари олтин медаль ва Чемпионат бош соврини Олтин ОРИПХЕУС (хайкал) билан тақдирландилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться