Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Миср Президенти Ўзбекистон халқи ва Президентига қутлов йўллади

2018-08-30 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Президент Жаноблари!

Сиз, Жаноби Олийларини дўст Ўзбекистоннинг Мустақиллик куни нишонланиши муносабати билан муборакбод этиб, Сизга халқингиз орзу-интилишларини рўёбга чиқариш йўлидаги саъй-ҳаракатларингизда омад тилайман.

Шу фурсатдан фойдаланиб, мамлакатларимиз ўртасидаги мавжуд дўстона алоқаларни муштарак манфаатлар йўлида барча соҳаларда мустаҳкамлашга қаратилган ҳамкорлигимизни қўллаб-қувватлашимни таъкидлайман.

Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқига янада тараққиёт ва фаровонлик тилаб қоламан.

Юксак эҳтиром билан,

                                                                                                                 Абдулфаттоҳ ас-Сиси,
                                                                                                  Миср Араб Республикаси Президенти

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться