Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эммануэл Макрон Президент Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклади

2018-08-30 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Президент жаноблари!

Ўз номимдан ва бутун Франция халқи номидан Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги куни билан Сизга энг эзгу тилакларимни изҳор этишдан, Ўзбекистон халқига бахт-саодат ва равнақ тилашдан бағоят мамнунман.

Кўп йиллар давомида ҳамкор бўлиб келаётган Франция ва Ўзбекистон муносабатлари янада ривожланиб бораётганини олқишлайман. Икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми ортаётгани ва стратегик ҳамкорлигимиз диверсификация қилинаётгани баробарида жорий йилда сиёсий мулоқотимиз янада мустаҳкамланади. Париж шаҳрига бўлажак расмий ташрифингиз давомида Сиз билан учрашувимизни катта мамнуният билан кутяпман.

Ушбу ташриф олдидан икки томонлама кўплаб муҳим учрашувлар, жумладан, 20 июль куни савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлиси ўтказилди. Бўлажак олий даражадаги музокаралар ўзаро муносабатларимизни фаоллаштириш ва янада  диверсификация қилиш йўлларини муҳокама этиш учун яхши имконият бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизни мамлакатингизнинг Франция учун муҳим бўлган Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси билан қутлашга ижозат бергайсиз.

Президент жаноблари, Сизга бўлган юксак ҳурматимни қабул қилгайсиз.

 

                                                                                                                         Эммануэл Макрон,
                                                                                                           Франция Республикаси Президенти

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться