Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жанубий Корея Президенти Ўзбекистон Президентига табрик йўллади

2018-08-30 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент жаноблари!

Сизни ва бутун Ўзбекистон халқини Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллиги билан самимий муборакбод этишга ижозат бергайсиз.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллик йилларида сиёсат, иқтисодиёт ва ижтимоий тараққиёт соҳаларида юксак эътирофга сазовор улкан ютуқларни қўлга киритди.

Сиз, Жаноби Олийлари раҳбарлигида амалга оширилаётган ва салмоқли натижалар бераётган ислоҳотлар сиёсати алоҳида таҳсинга муносиб.

Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистон Республикаси ўз тараққиётида янги ва янада юксак марраларга эришишига ишончим комил.

Мамлакатларимиз 1992 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатганидан буён ишонч ва дўстлик тамойиллари асосида ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантираётганидан ҳурсандман. Сиз, Президент жаноблари билан мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш учун ўзаро мақбул муддатларда Ўзбекистон Республикасида ташриф билан бўлишга умид қиламан.

Президент жаноблари, Сизга мустаҳкам соғлик ва улкан муваффақиятлар, Ўзбекистон Республикасига янада равнақ тилайман.

Ҳурмат билан,

                                                                                                         Мун Чжэ Ин,
                                                                                       Корея Республикаси Президенти

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться