Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Афросиёб” замонавий электропоезди Шаҳрисабзда

2018-08-30 | Жамият

Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳригача юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” элетропоездининг қатнови йўлга қўйилди

Сўнгги вақтларда мамлакатимизда қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мазкур ишларнинг замирида, аввало, инсон манфаати, улар ҳаётини яхшилаш мақсади турибди. Юртимиз туристик салоҳиятини янада юксалтириш, саёҳликни ривожлантириш борасида ҳам бир қанча саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. Жумладан, электрон виза олиш тартиби жорий этилди, халқаро андозаларга жавоб берадиган янги меҳмонхоналар барпо этилмоқда. Юқори даражадаги сервис хизматлари, транспорт коммуникацияси шакллантирилди. Хусусан, Бухоро, Самарқанд ҳамда Қарши юртимизнинг қадимий ва гўзал шаҳарларига юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” элетропоездлар қатнови йўлга қўйилди. Хивада эса миллий услубдаги муҳташам вокзал биноси қурилди. 

Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳригача юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” элетропоезди қатнови йўлга қўйилиши воҳа аҳолисининг чексиз қувончига сабаб бўлди.
 

И.Ахатова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться