Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент давлат техника университети ва Япониянинг Нагоя университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

2018-08-30 | Таълим

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан Ўзбекистонга 2018 йил 28-31 августда Япониянинг Нагоя университети президенти Матсуо Сейити бошчилигида Япония делегацияси, шунингдек, Нобель мукофоти лауреати, профессор Р.Ноёрининг ташрифи давом этмоқда.

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Нагоя давлат университети делегацияси аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда Нагоя университети президенти Матсуо Сейити ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов иштирок этди.

Музокараларда икки давлат ўртасида илм-фан соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, истиқболли педагог ва илмий кадрларни Япониянинг етакчи илмий-таълим муассасаларида стажировкадан ўтказиш ва малакасини оширишни ташкил этиш, қўшма илмий ҳамкорлик ва талабалар алмашинуви дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Тошкент давлат техника университети ва Япониянинг Нагоя университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандум доирасида ўзбекистонлик иқтидорли талабаларни Нагоя университетида бепул ўқитиш бўйича Нагоя университети ва Тошкент давлат техника университети ўртасида ўзаро келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться