Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Мерганлик марраси” йўналишининг финал эстафетасида ўзбекистонлик ҳарбийлар рекорд натижа қайд этди

2018-08-16 | Жамият

IV Халқаро армия ўйинлари ниҳоясига етди. “Ҳарбий олимпиада” номини олган халқаро мусобақада иккинчи бор иштирок этган Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар умумжамоа ҳисобида “АрМИ – 2018”нинг 32 иштирокчи мамлакатлари ўртасида олтинчи ўринни эгаллади.

Жорий йилда Халқаро армия ўйинлари 28 йўналиш бўйича ўтказилган бўлиб, унда дунёнинг 32 мамлакатидан келган ҳарбийлар иштирок этди. Ўтган йили 8 йўналишда қатнашиб, 5 та совринли ўринга эга чиққан ҳарбий хизматчиларимиз, бу сафар 12 йўналишда қатнашди.
 
Хусусан, 200 дан ортиқ Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари “Артиллерия ўт очиш усталари” (2-ўрин), “Қўшин разведкаси аълочилари” (3-ўрин), “Йўл патрули” (3-ўрин), “Ҳарбий ралли” (3-ўрин), “Қуролсоз уста” (3-ўрин), “Хавфсиз маршрут” (3-ўрин), “Содиқ дўст”, “Ҳарбий-тиббий эстафета”, “Эльбрус халқаси”, “Мерганлик марраси”, “Мусаффо осмон”, “Дала ошхонаси”, “Ҳамдўстлик жангчиси” танловларида хорижий армияларнинг энг сара вакилларига муносиб рақобат қилди.
 
Шунингдек, “Ҳарбий-тиббий эстафета” беллашувида иштирок этган ўзбекистонлик ҳарбий хизматчи, Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий поликлиника терапевт-шифокори, тиббий хизмат капитани Лариса Холмаматова ҳарбий шифокорлар ўртасида ўтказилаётган “Махсус кўникмалар” шартида иккинчи ўринга лойиқ топилди. 
 
“Қўшин разведкаси аълочилари” танловида иштирок этган ўзбекистонлик қўшин разведкачилари 3,3 сония кўрсаткич билан амалдаги меъёрдан икки баробар тезроқ вақт ичида гуруҳ таркибида газ ниқобларни кийиш синовини бажарди.
 
“Хавфсиз маршрут” беллашувида иштирок этган сержант Шермат Давронов биринчи уринишдаёқ пиёдаларнинг ҳаракатини чеклашга мўлжалланган минани аниқлаб, уни зарарсизлантиришга муваффақ бўлгани учун ҳакамлар томонидан “Ўз ишининг устаси” номинациясига лойиқ, деб топилди ва рағбатлантирилди.
 
“Мерганлик марраси” йўналишининг финал эстафетасида танловдан ташқари иштирок этган ўзбекистонлик ҳарбийлар барча жамоалардан олдинга ўтиб, 10 дақиқаю 57 сонияда рекорд натижани қайд этди. 4-босқич — “Мерганлар дуэли”да қатнашган оддий аскар С.Рабимов 2-ўринни эгаллаб, эсдалик мукофоти билан тақдирланди.
 
Бундан ташқари, Москва вилоятининг Дмитров шаҳрида ўтказилган кинология хизмати итлари ўртасидаги “Содиқ дўст” танловининг 300 метрли тўсиқлар йўлагидан ўтишда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Марказий хизмат итлари питомниги ҳарбий хизматчиси Шокир Жўраевнинг “Гита” лақабли хизмат ити 1 дақиқаю 15 сония натижа билан рекорд ўрнатди.
 
Шу билан бирга Москвада “АрМИ – 2018” доирасида ўзбек миллий ҳунармандлиги намуналари кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Ташриф буюрувчилар ўзбек миллий ҳунармандлиги маҳсулотларини юқори баҳолади ва келажакда Ўзбекистонга ташриф буюриш иштиёқида эканлигини билдирди.
 

М.Тошқораева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться