Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари - молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари – жаноб Хидеки Мори бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув тўғрисидаги пресс релиз
2018-07-26 | Иқтисодиёт
«Биз Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган янгиликлар ва ўзгаришларни катта қизиқиш билан кузатиб бормоқдамиз». Таъкидлаш жоизки, жуда кўп янгиликлар бўлиб ўтаётган ислоҳотлар билан узвий боғлиқ.
Мамлакат ҳаётидаги деярли барча жабҳаларини қамраб олувчи динамика – атрофдаги барчани қизиқтириб, катта таасурот уйғотиб келмоқда. Сиз жуда кучли ва кенг қамровли ислоҳотлар дастурини бошладингиз. Биз эса ўз навбатида, сизга ушбу ишларни ҳар томонлама амалга оширишда ёрдам бериш ва ҳамкорлик қилиш учун тайёрмиз.” Шу ҳақида Жаҳон Банкининг макроиқтисодий амалиёт, савдо ва сармоялар бўйича менеджери – Сандип Махаджан жаноблари учрашув давомида айтиб ўтди.
Молия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари-молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг, Жаҳон Банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари – жаноб Хидеки Мори бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Жаҳон Банкининг энергетика ва қазиб чиқариш соҳасидаги глобал амалиёт бошлиғи - Самир Шукла ҳамда энергетика бўйича катта мутахассис – Митсунори Мотохаши жаноблари иштирок этдилар.
Конструктив суҳбат чоғида бўлиб ўтаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари ва Жаҳон Банки томонидан янада қўллаб-қувватлаш усуллари, Йўл харитасининг кейинги босқичларини ишлаб чиқиш борасида фикр алмашинилди.
Шунингдек, ўрта ва узоқ муддатли макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, хусусий сектор ривожланишини қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, бизнес муҳитида рақобатбардошликни ошириш, мамлакатнинг сармоявий муҳитини такомиллаштириш ва аҳолининг заиф қатламларига йўналтирилган ижтимоий ҳимоя кўрсатиш масалалари кўриб чиқилди.
Мамлакат миқёсида бўлиб ўтаётган иқтисодий ислоҳотлар бўйича аҳолининг молиявий саводхонлиги ва хабардорлигини ошириш мақсадида, Жаҳон Банки ва Молия вазирлигининг Ахборот хизмати мутахассислари ўртасида ўзбек тилида турли хилдаги ахборот дастурлари кўринишидаги медиа-маҳсулотлар, нашрлар ва таҳлилий маълумотларни тайёрлаш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги