Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Баъзи давлат органлари ва ташкилотларнинг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

2018-07-24 | Ҳужжатлар

Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 26 июнда қабул қилинган Сенат томонидан 2018 йил 28 июнда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги 510–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган 616–I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5–6, 97-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 
2001 йил, № 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 260-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда) 7-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«ўрта махсус таълим муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек касб-ҳунар таълими муассасаларининг ва олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчиларига». 

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги 513–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 4 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ–394-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 9, 340-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
1) 8-модданингбиринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
2) 32-модданингбиринчи қисмидаги «олимпия захираси коллежлари» деган сўзлар «ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
3) 34-модданинг учинчи қисмидаги«мактабдан ташқари, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
4) 35-модданинг: 
биринчи қисмидаги«мактабдан ташқари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими» деган сўзлар «таълим» деган сўз билан алмаштирилсин; 
учинчи қисмидаги«мактабдан ташқари, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида» деган сўзлар «таълим муассасаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги 625–XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 12 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ–375-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 9, 246-модда) 
16-моддаси қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин: 
«Биржа битими тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида унинг сўровига кўра тақдим этилади». 

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги 746–ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9–10, 168-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 249-модда; 2008 йил, № 9, 487-модда, № 12, 636-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 4, 218-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин: 
1) 10-модданинг иккинчи қисмидаги«ҳамда Мажбурий ижро бюроси» деган сўзлар «Мажбурий ижро бюроси ҳамда Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
2) қуйидаги мазмундаги 182-модда билан тўлдирилсин: 

«182-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) ташкил этилади. Инспекцияга мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосарига тенглаштирилган, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади. 
Инспекция бошлиғининг ўринбосарлари Инспекция бошлиғининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади. 
Инспекция ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари Инспекция бошлиғининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади. 
Инспекциянинг туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимлари бошлиқлари Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади. 
Инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, шунингдек Инспекция ҳудудий бошқармаларининг ҳамда туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари ушбу Қонуннинг 37-моддасида белгиланган прокурор назорати ҳужжатларини қўллайди. 
Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ташкил этилиши ҳамда фаолияти тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади». 

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги 768–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 52-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 12, 473-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда) 9-моддасининг биринчиқисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги 818–ХII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган 524–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9–10, 138-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 
2009 йил, № 12, 465-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда, № 12, 452-модда; 
2016 йил, № 9, 276-модда) 8-моддаси қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилсин: 
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқиладиган қонун лойиҳаларини, бошқа ҳужжатларни тайёрлаш борасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси девони таркибий бўлинмаларининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг яқин ҳамкорлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан қонун ижодкорлиги фаолиятидаги ҳамкорлигини ташкил этиш, шунингдек қонунларнинг ижро этилиши устидан Олий Мажлис палаталари томонидан парламент назоратини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иштирок этишига кўмаклашиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили фаолият кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакилининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида белгиланади». 

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги 837–XII-сонли Қонунига(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4–5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 2000 йил, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда; 
2004 йил, № 1–2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 
2014 йил, № 9, 244-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин: 
1) 9-модданинг иккинчи қисми «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар билан тўлдирилсин; 
2) 79-модданинг матни «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар билан тўлдирилсин. 

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги 841–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган 556–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 1–2, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 9, 330-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда) 20-моддасининг биринчи қисми «Марказий банки» деган сўзлардан кейин «Ҳисоб палатаси» деган сўзлар билан тўлдирилсин. 

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги 913–XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 
2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2007 йил, № 4, 163-модда, № 9, 420-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2013 йил, № 12, 350-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 8, 383-модда, № 9, 510-модда, № 12, 772-модда) 24-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин: 
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин: 
«Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари бир йилда камида бир марта ўз мажлисида вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) судлари раисларининг тегишли суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитади. Халқ депутатлари Кенгашининг мазкур масала юзасидан қарори Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига юборилади»; 
иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин. 

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги 915–ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган ЎРҚ–350-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 96-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
1) 8-модданинг учинчи қисмидаги «ягона дарча» марказларида» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
2) 10-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошисидаги «фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчисининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
3) 11-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги «фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчисининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
4) 13-модда: 
иккинчи қисмидаги «фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси» деган сўзлар «туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
учинчи қисмининг: 
йигирма учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин; 
йигирма тўртинчи ва йигирма бешинчи хатбошилари тегишинча йигирма учинчи ва йигирма тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин; 
5) 14-модда биринчи қисмининг ўн олтинчи хатбошисидаги «диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси» деган сўзлар чиқариб ташлансин; 
6) 25-модданинг тўртинчи қисмидаги «фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 

11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги 924–ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган 162–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1–2, 10-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 249-модда, № 7, 324-модда; 
2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 4, 104-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2017 йил, № 4, 136-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин: 
1) 34-модда: 
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин: 
«суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашига бир йилда камида бир марта ахборот тақдим этади; 
бир ойда камида бир марта жойларда судьяларнинг аҳоли билан учрашувларини ташкил этади, шунингдек жамоатчиликни суднинг фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб боради»; 
тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари тегишинча ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин; 
2) 38-модданинг биринчи қисми: 
қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин: 
«суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисида тегишли халқ депутатлари Кенгашига бир йилда камида бир марта ахборот тақдим этади; 
бир ойда камида бир марта жойларда судьяларнинг аҳоли билан учрашувларини ташкил этади, шунингдек жамоатчиликни суднинг фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб боради»; 
тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишинча олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин. 

12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 11, 23-моддалар, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 
2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 
2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 4, 224-модда) 391-моддасининг биринчи қисмиқуйидаги мазмундаги 12-банд билан тўлдирилсин: 
«12) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари – қишлоқ ва сув хўжалиги, шунингдек озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талаблари бузилиши тўғрисидаги ишлар бўйича». 

13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 
2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 
2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 
2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 
341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин: 
1) қуйидаги мазмундаги 1042-модда билан тўлдирилсин: 

«1042-модда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ва уруғликларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ва уруғликларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини, шунингдек агросаноат мажмуи соҳасида технологик жараёнлар талабларини бузиш – 
энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 
Қишлоқ хўжалиги ўсимликларига доир ҳужжатларни юритиш қоидаларини бузиш ёхуд ушбу ҳужжатларга уруғликларнинг навлари ва экилиш сифатлари тўғрисидаги нотўғри маълумотларни киритиш, – мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, – энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»; 
2) қуйидаги мазмундаги 1973-модда билан тўлдирилсин: 

«1973-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси органлари ходимининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳамда унинг талабларини бажармаслик Далолатномаларни ва бошқа зарур ҳужжатларни, материалларни ва маълумотларни тақдим этишни, текширишлар, тафтишлар ўтказишни, мутахассислар ажратишни рад этишда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси органларига келишдан, қонунни бузганлик тўғрисида тушунтириш беришдан бўйин товлашда ифодаланган тарзда Инспекция органлари ходимининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ва унинг талабларини бажармаслик, худди шунингдек Инспекция органлари ходимининг ҳужжатларини кўриб чиқмаслик ёхуд уларни тўлиқ ҳажмда бажармаслик, шунингдек Инспекция органлари ходимининг ғайриқонуний қарор қабул қилишига эришиш мақсадида унга қандай шаклда бўлмасин таъсир ўтказиш, – энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»; 

3) 2152-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

«2152-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг кўрсатмалари ва тақдимномаларини бажаришдан бўйин товлаганликда ёки ўз вақтида бажармаганликда, маълумотлар базасига киришга рухсат бермаганликда ва ахборот тақдим этмаганликда, била туриб нотўғри маълумот тақдим этганликда ифодаланган тарзда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолиятига аралашганлик ҳамда унинг мансабдор шахсларига уларнинг зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни қонуний равишда бажаришига тўсқинлик қилиш мақсадида ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатганлик, – мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»; 

4) қуйидаги мазмундаги 2155-модда билан тўлдирилсин: 

«2155-модда. Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг арз қилувчидан мурожаатни қабул қилишни рад этганликда, давлат хизматлари кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганликда, арз қилувчидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олганликда, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг қонуний талабини (топшириғини) бажармаганликда ифодаланган тарзда бузилиши, – мансабдор шахсларга ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, – мансабдор шахсларга ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»; 
5) 2419-модда чиқариб ташлансин; 
6) 245-модданинг биринчи қисмидаги «2411–24111»рақамлари «2411–2418, 24110ва24111»рақамлари билан алмаштирилсин; 
7) қуйидаги мазмундаги 2455, 2456ва 2457-моддалар билан тўлдирилсин: 

«2455-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги органлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги органларига ушбу Кодекснинг 2155-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли: 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори ва унинг ўринбосарлари; 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари. 

2456-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси 

Ушбу Кодекснинг 2152-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади. 
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади. 

2457-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси органлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси органларига ушбу Кодекснинг 65, 66, 67, 68, 69-моддаларида (қишлоқ хўжалиги ерлари билан боғлиқ қисми), 72-моддасида, 74-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 75, 76-моддаларида (сунъий сув иншоотлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишга оид қисми), 87-моддасида (қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиши техникасига оид қисми), 89 ва 891-моддаларида (қишлоқ ва сув хўжалиги, шунингдек озиқ-овқат хавфсизлигига оид қисми), 92-моддасида (наслчиликка оид қисми), 95-моддасида (қишлоқ хўжалигига оид қисми), 1041, 1042-моддаларида, 107-моддасида (қишлоқ хўжалигига оид қисми), 112-моддасида, 136, 139, 140, 141-моддаларида (қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиши техникасига оид қисми), 172, 173, 1761-моддаларида (қишлоқ ва сув хўжалиги, шунингдек озиқ-овқат хавфсизлигига оид қисми), 
1973-моддасида, 200, 212, 213, 214, 22714-моддаларида (қишлоқ ва сув хўжалиги, шунингдек озиқ-овқат хавфсизлигига оид қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазоларни қўллашга Инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, Инспекция ҳудудий бошқармаларининг ҳамда туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимларининг бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарлари ҳақлидир»; 
8) 266-модда чиқариб ташлансин; 
9) 2662 ва 2663-моддалар чиқариб ташлансин. 

14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги 2018–XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган 444–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда, № 12/2, 362-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда) 27-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
тўртинчи қисмидаги «бешинчи ва олтинчи қисмларида кўрсатилган» деган сўзлар «бешинчи қисмида кўрсатилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
олтинчи қисми чиқариб ташлансин. 

15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 161–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, № 2, 65-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 
20-модда, № 5, 112, 124-моддалар, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9–10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2009 йил, № 12, 470, 471-моддалар; 2010 йил, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда) 68-моддасибиринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«ўрта махсус таълим муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек касб-ҳунар таълими муассасаларининг ва олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчиларига». 

16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Наслчилик тўғрисида»ги 165–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 255-модда; 1997 йил, № 4–5, 126-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин: 
1) 6-модда чиқариб ташлансин; 
2) 7-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

«7-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг наслчилик соҳасидаги ваколатлари 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси: 
зотли моллар етказиб берувчи корхоналар ҳамда уларнинг истеъмолчилари томонидан ҳайвонларнинг сифат (наслдорлик) кўрсаткичлари тўғри аниқланганлиги устидан назоратни амалга оширади; 
наслчилик заводлари, наслчилик хўжаликлари ва наслчилик фермаларини давлат аттестациясидан ўтказади; 
зотли моллардан оқилона фойдаланилиши, ҳайвонлар ва уларнинг уруғлари экспорт ва импорт қилиниши устидан назоратни амалга оширади; 
чорвачиликда наслчилик ишларининг ҳисоби юритилиши устидан назоратни амалга оширади; 
давлат, идоравий ва хусусий секторлардаги чорвачиликда наслчилик ишлари бўйича мутахассислар фаолияти устидан назоратни амалга оширади, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради; 
қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича районлаштириш режаларининг бажарилишини текширади; 
наслдор ҳайвонларнинг, наслчилик хўжаликларининг ва подаларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини, селекция жараёнида фойдаланадиган наслчилик ресурсларининг келиб чиқиши, маҳсулдорлиги ҳисобга олинишининг, тури ва бошқа сифатлари бўйича баҳоланишининг ишончлилиги таъминланиши устидан назоратни амалга оширади; 
чорвачиликда наслчилик ишлари хўжаликларига ер участкалари ажратилиши ва улардан самарали фойдаланилиши, омухта ем корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичлари устидан назоратни амалга оширади; 
наслчилик маҳсулотини (материалини) етиштириш ва унинг технологик жараёнларини ташкил этиш мувофиқлаштирилиши устидан назоратни амалга оширади»; 
3) 8-модда чиқариб ташлансин; 
4) 9-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

«9-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси органлари ходимларининг ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси органларининг ходимлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
идоравий мансублигидан қатъи назар наслчилик ташкилотларига монеликсиз кириш ва улардан зарур ахборотни олиш; 
наслчилик ташкилотларига қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар бериш ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш; 
қоидабузарликлар аниқланган тақдирда, наслли маҳсулотни (материални) реализация қилишни тўхтатиб туриш; 
ҳайвонлар селекцияси, наслли маҳсулотни (материални) такрор кўпайтириш соҳасида янги технологияларнинг ва биотехнология усулларининг қўлланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш; 
наслли маҳсулотнинг (материалнинг) сертификатсиз реализация қилинишига ва ундан бошқача тарзда фойдаланилишига йўл қўймаслик; 
наслчилик субъектлари ўртасида юзага келадиган низолар бўйича хулосалар бериш. 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси органларининг ходимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин»; 
5) 11-модданинг бешинчи хатбошисидаги «чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекциясига» деган сўзлар «Қишлоқ хўжалиги вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
6) 16-модданинг тўртинчи қисмидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси» деган сўзлар «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
7) 21-модданинг иккинчи қисмидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси» деган сўзлар «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
8) 22-модданинг учинчи қисмидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси» деган сўзлар «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин». 

17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида»ги 263–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 126-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 12, 350-модда) қуйидаги мазмундаги 91-модда билан тўлдирилсин: 

«91-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиш соҳасидаги ваколатлари жумласига қуйидагилар киради: 
давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиш ҳажмларини ва унинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаш, давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиш бўйича олинадиган маблағлардан самарали ҳамда оқилона фойдаланилиши, шунингдек давлат ташқи қарзларига ўз вақтида хизмат кўрсатилиши устидан назорат қилиш; 
давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши ҳисобидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг мақсадга мувофиқлиги ва асосланганлигини баҳолаш; 
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар». 
18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Уруғчилик тўғрисида»ги 267–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 130-модда; 1997 йил, № 4–5, 126-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 157-модда; 2007 йил, № 12, 605-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин: 
1) 7-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалик экинлари уруғининг сифатини сертификатлаш ва назорат қилиш давлат маркази» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
2) 15-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

«15-модда. Уруғликларни сертификатлаштириш ва уларнинг сифатини назорат қилиш давлат органи Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари уруғликларни сертификатлаштириш ва уларнинг сифатини назорат қилиш бўйича давлат органидир»; 
3) 16-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

«16-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг уруғчилик соҳасидаги ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси: 
асосий қишлоқ хўжалиги экинлари (пахта ва ғалла) учун ажратилган экин майдонларини мунтазам назорат қилади, экин майдонларининг ишлаб чиқарувчилар – фермер хўжаликлари ва бошқа хўжаликлар, туманлар ва вилоятлар томонидан қабул қилинган ҳамда тасдиқланган шартнома мажбуриятларига мувофиқлиги бўйича танлаб текширишларни амалга оширади; 
пахта ва дон экинларининг уруғликлари сифати устидан назоратни амалга оширади; 
қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва ушбу экинлар уруғликларининг сифати соҳасидаги давлат сиёсатининг ижро қилиниши, қишлоқ хўжалиги экинлари навларини жойлаштириш, районлаштириш ва навли уруғликлар тайёрлаш режаларининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади; 
юқори сифатли элита уруғликларни, биринчи ва кейинги репродукциялардан ҳосил қилинган уруғликларни етиштириш, уруғликларни давлат стандартига, мавжуд йўриқномалар ва қоидаларга риоя этилган ҳолда тежаб сарфлаш устидан назоратни амалга оширади; 
қишлоқ хўжалиги экинлари апробацияси тўғри ўтказилиши устидан назоратни амалга оширади; 
қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг маҳаллий ва хорижий селекция навларининг, шу жумладан биотехнологик навларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ҳамда ривожлантириш устидан назоратни амалга оширади; 
тармоқ корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва сақлаш бўйича норматив талабларнинг халқаро стандартлар ва техник регламентларга мувофиқ ишлаб чиқилиши устидан назоратни амалга оширади; 
ишлаб чиқаришда кимёвий препаратларнинг самарали қўлланилиши устидан назоратни амалга оширади; 
сертификатлаштирилмаган ва давлат стандартига жавоб бермайдиган уруғликларнинг тарқатилишини тақиқлайди; 
экинлар бўйича уруғлар архивининг таркиби ва уруғлар архивларининг юритилиши устидан назоратни амалга оширади. 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин»; 
4) 17-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

«17-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси органлари ходимларининг ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси органларининг ходимлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
сифат кўрсаткичларининг тўғрилигини ва давлат стандартларига мувофиқлигини текшириш мақсадида зарур таҳлиллар ўтказиш учун уруғликларнинг намуналарини танлаб олиш; 
уруғликларнинг ҳимоя қилинадиган навларидан ғайриқонуний равишда фойдаланилишини тақиқлаш; 
ҳар қандай уруғлик етиштирувчининг, уруғлик етказиб берувчининг ва савдо ташкилотининг ҳудудига кириш; 
уруғчилик далаларига ҳамда уруғликларнинг туркумларига доир зарур ахборот, ҳужжатлар ва намуналарни олиш; 
қонун ҳужжатларини бузган ҳолда уруғликни етиштириш, сақлаш ва сотиш ҳолларини тўхтатиб қўйиш ёки тақиқлаш; 
мувофиқлик сертификати ва фитосанитария ёки карантин сертификати мавжуд бўлмаса, уруғликлар туркумларининг ташилишини тақиқлаб қўйиш; 
мувофиқлик сертификати, фитосанитария ёки карантин рухсатномаси бўлмаган уруғликларни бошқа давлатлардан республикага олиб киришга йўл қўймаслик; 
қишлоқ хўжалиги экинларининг навини янгилаш ва навларни жойлаштириш тартибини бузганлик учун хўжаликларнинг раҳбарларига ва бошқа масъул шахсларга нисбатан чоралар кўриш. 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси органларининг ходимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин». 

19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги 270–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августда қабул қилинган 395–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 9, 156-модда; ЎзбекистонРеспубликаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 12/2, 364-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) 4-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш давлат комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда ихтисослаштирилган ташкилотлар деб юритилади) талабномада кўрсатилган селекция ютуқларининг патентга лаёқатлилигини экспертизадан ўтказади». 

20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган «Нотариат тўғрисида»ги 343–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 42-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2006 йил, № 9, 498-модда; 
2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 
2010 йил, № 9, 335-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда) 6-моддасининг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин: 
«Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида унинг сўровига кўра тақдим этилади». 

21-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги 222–II-сонли Қарорига(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 6–7, 105-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2007 йил, № 7, 323-модда, № 9, 416-модда; 2009 йил, № 9, 330-модда; 2010 йил, № 9, 335, 341-моддалар, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 12/2, 364-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 12, 343-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда) 1-илованинг қирқ бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият». 

22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги 436–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 217-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 262-модда; 2008 йил, № 9, 481-модда, № 12, 630-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда) 13-моддасининг биринчи қисмидаги «умумтаълим мактабларида, ўрта махсус ва ўрта касб-ҳунар таълими муассасаларида» деган сўзлар «умумтаълим мактабларида ва ўрта махсус таълим муассасаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

23-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги 522–II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9–10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2013 йил, № 4, 95-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда) 15-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
саккизинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«Масъул қўмита қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш чоғида қонун лойиҳасининг моддама-модда муҳокамасини ўтказади, келиб тушган фикрлар ва таклифларни умумлаштиради»; 
ўн иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида муҳокама моддама-модда ўтказилади. Бунда масъул қўмита томонидан маъқулланган фикрлар ва таклифлар ҳам, маъқулланмаган фикрлар ва таклифлар ҳам муҳокама қилинади. Қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш, қоида тариқасида, моддама-модда ўтказилади. Қонунчилик палатасининг қарорига кўра қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш боблар ёки бўлимлар бўйича ўтказилиши мумкин». 

24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги 523–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9–10, 137-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 
2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил,№ 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1,4-модда, № 4, 224-модда) 7-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«Сенатда бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси, фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси, ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси тузилиши шарт. Сенатда бошқа қўмиталар ҳам тузилиши мумкин». 

25-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрда қабул қилинган «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги ЎРҚ–117-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 10, 472-модда; 2014 йил, № 12, 343-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин: 
1) 4-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«Автомобиль йўллари соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, автомобиль йўллари соҳасидаги махсус ваколатли орган (бундан буён матнда махсус ваколатли орган деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади»; 

2) 6-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«Махсус ваколатли орган: 
автомобиль йўллари соҳасида ягона техника сиёсатини амалга оширади; 
автомобиль йўллари тармоқларини ривожлантириш ва такомиллаштириш истиқболларини белгилайди; 
автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади; 
автомобиль йўлларини лойиҳалаш соҳасидаги нормалар ва стандартларга риоя этилишини таъминлайди; 
автомобиль йўлларининг халқаро транзит йўлакларини шакллантиради; 
автомобиль йўлларини молиялаштириш, лойиҳалаш, қуриш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш тартиби масалалари комплекс ҳал этилишини таъминлайди, шунингдек буюртмачи хизматининг фаолиятини ташкил этади; 
автомобиль йўлларининг ҳудудий архитектура-бадиий тузилишига ва ландшафт дизайнига тааллуқли замонавий ёндашувларни шакллантириш ҳамда амалга ошириш бўйича ягона давлат сиёсатини ўтказади; 
автомобиль йўлларига туташ ҳудудларни транспортнинг ифлослантиришидан ва ташланмаларидан муҳофаза қилишнинг замонавий усуллари ҳамда технологияларини жорий этади; 
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш сифати устидан назоратни амалга оширади; 
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг давлат кадастрини юритади; 
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларининг, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларининг ҳисоби юритилиши устидан назоратни амалга оширади; 
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларининг, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларининг мавжуд тармоғи сақланишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради, уларнинг ҳолати тегишли транспорт-фойдаланиш даражасида бўлишини таъминлайди; 
автомобиль йўллари соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, сақлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришда инновацион технологияларни, шунингдек замонавий стандартларни жорий этади; 
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхати бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади; 
автомобиль йўллари соҳасида кадрларни тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан хорижда ўқув стажировкаси ва семинарлар ўтказилишини ташкил этади. 
Махсус ваколатли орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин»; 

3) қуйидаги мазмундаги 61-модда билан тўлдирилсин: 

«61-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг автомобиль йўллари соҳасидаги ваколатлари 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси: 
йўл қурилиши, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилишини назорат қилади; 
қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш комиссияларининг ишида иштирок этади; 
автомобиль йўллари соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тегишли норматив ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифлар киритади; 
йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини стандартлаштириш ҳамда сертификатлаштиришга доир ишларни амалга оширади; 
автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг мурожаатларига кўра йўл объектларининг сифат кўрсаткичларини аниқлайди; 
йўл объектларидан фойдаланишга доир ишларнинг сифатли бажарилиши устидан назоратни амалга оширади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин»; 
4) 7-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: 
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларини ривожлантириш ҳудудий дастурларини махсус ваколатли орган билан келишилган ҳолда ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда амалга оширади; 
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчалари тармоқларини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш истиқболларини махсус ваколатли орган билан келишилган холда белгилайди; 
шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқлар ва овулларнинг транспорт инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини махсус ваколатли орган билан келишилган ҳолда ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда амалга оширади; 
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларини лойиҳалаштириш соҳасидаги нормалар ҳамда стандартларга риоя этилишини таъминлайди; 
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларини сақлашни таъминлайди; 
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларининг, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларининг ҳисобини юритади. 
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин»; 
5) 13-модданинг: 
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади»; 
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«Хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларини молиялаштириш маҳаллий бюджет маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади»; 
6) 20-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«Хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларидан, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларидан фойдаланиш тартиби махсус ваколатли орган билан келишилган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади». 

26-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда, № 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, № 10, 263-модда, № 12, 349-модда; 
2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452, 454-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда, № 12, 772, 773-моддалар; 
2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда) 30-моддасининг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бош бошқармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг муассасалари ҳамда «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг назорат функцияларини амалга ошириш учун кўрсатиладиган хизматлар учун ушбу Кодексда назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан озод қилинади, бундан ягона ижтимоий тўлов мустасно». 

27-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январда қабул қилинган «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ–139-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 1, 1-модда; 2009 йил, № 12, 471-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
1) 23-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«Давлат боланинг бепул мажбурий умумий ўрта таълим ва ўрта махсус таълим олишини кафолатлайди»; 
2) 271-модданинг биринчи қисмидаги«касб-ҳунар» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 

28-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 29 сентябрда қабул қилинган «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги ЎРҚ–263-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 9, 343-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 
2017 йил, № 9, 510-модда) 13-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «касб-ҳунар» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 

29-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 6 январда қабул қилинган «Рақобат тўғрисида»ги ЎРҚ–319-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 1, 5-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 
2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда) 18-моддаси биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «ягона дарча» марказларига» деган сўзлар «Давлат хизматлари марказларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

30-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 
2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин: 
1) 63-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «олимпия захиралари коллежлари» деган сўзлар «ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 
2) 72-модда 1-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимлари тасарруфидаги маданият муассасаларини, туманлар (шаҳарлар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари тасарруфидаги жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини сақлаб туриш, шунингдек маданиятни, жисмоний тарбия ва спортни, болалар мусиқа ва санъат мактабларини ривожлантиришга доир мақсадли тадбирлар харажатлари»; 
3) 174-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси: 
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси параметрлари шакллантирилишини ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш устуворликларига уларнинг мувофиқлигини тизимли таҳлил қилишни; 
қабул қилинаётган давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлиги аудитини; 
бюджет тизими бюджетларига ҳамда белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларга маблағлар тушумининг тўлиқлигини ўрганиш ва назорат қилишни; 
бюджет тизими бюджетларининг ҳамда белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг даромадларини кўпайтириш захираларини замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали аниқлаш ва сафарбар қилишни; 
бюджет тизими бюджетларининг ҳамда белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг амалга оширилаётган харажатлари самарадорлигини ва қонунийлигини аудитдан ўтказишни, барча даражаларда уларни қисқартириш бўйича захираларни аниқлашни; 
бюджет тизими бюджетлари маблағлари ва давлатдан қарз олиш ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг мақсадга мувофиқлигини ва асослилигини баҳолашни; 
солиқ ва бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқишни, бюджетга оид режалаштиришнинг замонавий усулларини тизимли қоидабузарликларнинг сабабларини, шунингдек халқаро тажрибаниумумлаштириш ва ўрганиш орқали жорий этишни; 
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ўртасидаги нисбат мақбуллигини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг даромадга оид ваколатлари ва харажатларга доир мажбуриятлари чегараланишининг тўғрилигини баҳолашни, уларнинг молиявий жиҳатдан ўзини ўзи таъминлаши юзасидан таклифлар ишлаб чиқишни; 
Ўзбекистон Республикаси пул-кредит ва валюта сиёсатининг, Ўзбекистон Республикаси активлари ва мажбуриятлари ҳолатининг, олтин-валюта захираларини бошқаришнинг, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга оширилаётган операцияларнинг ташқи аудитини амалга оширади». 

31-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 2 январда қабул қилинган «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги ЎРҚ–364-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 1, 1-модда; 2016 йил, №12, 383-модда; 
2017 йил, № 6, 300-модда) 32-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«ўз васийлигидаги шахснинг мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим олиши учун шароитларни таъминлаши». 

32-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги ЎРҚ–406-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 271-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда) 23-моддаси биринчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«бепул умумий ўрта ва ўрта махсус таълим олиш; 
давлат таълим муассасаларида давлат грантлари доирасида бепул касб-ҳунар ва олий таълим олиш». 

33-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 7 сентябрда қабул қилинган «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги ЎРҚ–443-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 9, 507-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда) 11-моддасининг биринчи қисмидаги «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази» деган сўзлар «Касб-ҳунар таълими маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

34-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: 
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин; 
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин; 
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин. 

35-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 

 

Ўзбекистон Республикасининг    Президенти                                                                                                                         Ш. Мирзиёев

Манба: ЎзА

Поделиться