Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Янгиланиш: my.gov.uz​ янги режимда иш бошлади

2018-07-24 | Технологиялар

Ягона интерактив давлат хизматлари портали - my.gov.uz тўлиқ режимда фаолият кўрсата бошлади. Шу кунгача ресурс my2.gov.uz манзилида синов режимида ишлаб келаётган эди. 

Шу билан бирга, Ягона порталда учта янги хизмат фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Булар - хусусий уй-жойи борлиги/йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш (ҳозирча Тошкент шаҳрида), Ипотека, бино ва иншоотлар, шунингдек ер участкасига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш хизмати ҳамда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома олиш хизматлари.

Айтиш жоизки, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, аввалги мурожаат ҳамда уларнинг назорати порталнинг шу кунгача мавжуд талқинида сақлаб қолинган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться