Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзтрансгаз” раиси янги форматда иш бошлади

2018-07-24 | Жамият

«Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти раиси Шарифжон Аҳмедович Турсунов Фейсбук ижтимоий тармоғида саҳифа очиб, халқ билан очиқ мулоқотга киришишга, йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни ижобий ҳал этишга ваъда берди. Шунингдек, жамият раиси тизим фаолиятига доир ҳар қандай масалага ижобий ечим топиб, аҳолининг таклиф, мулоҳаза ва масалаларини эшитишга доимо тайёр эканини билдирди. 

— Тилдан айтилган сўз қулоққача, дилдан айтилган сўз эса, Аллоҳгача боради... Ҳақиқатан ҳам, Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлис палаталари аъзоларига мурожаатлари замиридаги самимий фикрлар бугун мени Сиз азизлар билан ишончли ва натижадор мулоқотга чорлади.
 
“Ўзтрансгаз” АЖ тизимида йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар, турмушдаги қийинчиликларни бартараф этиш, пировардида, фуқароларнинг розилигига эришиш мақсадида очилган бу саҳифам ўйлайманки, кўнглингизга йўл топишимга самарали имконият бўлади. Газ таъминоти борасида қандай фикрингиз, таклиф ва мулоҳазаларингиз, ечимини кутаётган муаммоларингиз бўлса, марҳамат, айтинг. “Ўзтрансгаз” АЖ бошқаруви раиси сифатида, ваколатим доирасида барча масалаларнинг ижобий ҳал этилишига ёрдам беришга тайёрман. Саъй-ҳаракатларим ортида нафақат хонадонингизга илиқлик, қалбингизга нур ҳам улаша олсам, демакки, ниятимга етибман, мақсадимга эришибман, – дейди “Ўзтрансгаз” АЖ раиси Шарифжон Турсунов фейсбукдаги ўз саҳифасида.
 
Эслатиб ўтамиз, «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятининг асосий вазифаси республика истеъмолчиларини белгиланган тартибда табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш ҳисобланади.

Манба: ЎзА

Поделиться