Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Миллий қадриятлар ва маҳалла

2018-07-20 | Жамият

Нукусда “Миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда маҳалланинг ўрни” мавзусида форум ўтказилди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси кенгаши бошқаруви томонидан ўтказилган форумда шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши, Маданият вазирлиги, Ёшлар иттифоқи вакиллари иштирок этди.

Президентимизнинг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ўтказилган форумдан кўзланган мақсад миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантириш, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, оилалар тотувлигини таъминлашда маҳалланинг ўрнини ошириш, тизим ходимлари ва ҳамкорларнинг илғор тажрибаларини оммалаштиришдан иборат.
 
Форум доирасида иштирокчилар Бердақ номидаги миллий музейга саёҳат уюштирди. У ерда қорақалпоқ халқининг миллий қадриятлари, урф-одатлари ҳақида ҳикоя қилувчи кўргазма ташкил этилди.
 

Е.Қаноатов, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться