Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ахбороти

2018-07-19 | Жамият

2018 йилнинг 18 июль куни Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси Консуллик бўлими ходими Ўзбекистон фуқароси Маъруфжон Шакаровга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Москва шаҳридаги Жазони ижро этиш федерал хизматининг 1-тергов изоляторига (СИЗО-1) ташриф буюрди.

Учрашув чоғида М.Шакаров соғлигидан шикоят қилмади. Ҳар куни СИЗО раҳбарияти у билан суҳбат ўтказмоқда, врач тиббий кўрикдан ўтказмоқда. Тез тиббий ёрдам кўрсатишни талаб қилувчи ҳолатлар мавжуд эмас.

СИЗО-1 раҳбарияти берган изоҳга кўра, агар М.Шакаров очлик ҳолатини тўхтатса, соғлигини тиклаши учун тиббий бўлимга жойлаштирилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться