Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Римда Ўрмончилик бўйича қўмитанинг 24-сессиясида нима муҳокама қилинди?

2018-07-19 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси делегацияси Италиянинг Рим шаҳридаги БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилотининг бош қароргоҳи (ФАО)да Ўрмончилик бўйича қўмитанинг 24-сессиясида иштирок этди. Мазкур сессия “Жаҳон ўрмон ҳафталиги – 2018” доирасида ташкил этилди.

Унда иштирокчилар ФАОнинг бош қароргоҳида барқарор ривожланиш мақсадлари ва иқлим ўзгариши бўйича Париж битимига эришиш учун ўрмон хўжалигида глобал ҳаракатларни кучайтириш йўлларини муҳокама қилишди. Шунингдек, Ўрмон бошқарувига ҳамда ўрмон ерларидан фойдаланишда хусусий секторни кенг жалб қилиш, ёш ўрмончилар дастури доирасида ёш авлодни ўрмонга ва табиатга бўлган ижобий муносабатини шакллантириш, ўрмон таълимига ҳам керакли инвестициялар киритиш лозимлиги тавсия этилди.

Сессиянинг очилишида Шри-Ланка давлати Президенти Майтрипала Сирисена ва Индонезиянинг атроф-муҳит ва ўрмон хўжалиги вазири Сити Нурбая Бакар ўз нутқида ФАОнинг мамлакатига қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолади. Бир неча асрлар олдин Шри-Ланка ҳудудининг 50 фоизи ўрмон бўлган бўлса, ҳозирда ўрмон 29 фоизга қисқарганлиги, атроф-муҳитга таъсир кўрсатиб, ёмғир тарқалиши ва тупроқ эрозиясини кучайтирмоқда. Шри- Ланкада келгусида ўрмон ерларини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Сессияда ФАОнинг “Дунё ўрмонлари – 2018” номли ҳисоботи эълон қилинди. Унда озиқ-овқат хавфсизлиги ўрмонлар билан чамбарчас боғлиқлиги батафсил таҳлил қилинди. Хусусан, Барқарор Ривожланиш Мақсадлари (БРМ)нинг 15-банди (Ердаги ҳаёт)га эришиш, айниқса, ўрмонларни кесишни тўхтатиш ва 2020 йилгача деградацияга учраган ўрмонларни қайта тиклаш бўйича тезкор тадбирларни ишлаб чиқаришга чақирди. Бунда мавжуд инновацион технологиялар ва ғоялардан имкон қадар кенгроқ фойдаланиш муҳокама қилинди.
 
Ўзбекистон делегацияси раҳбари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари О.Ҳакимов мамлакатимизда ўрмон ерларини кенгайтириш ва ўрмонлаштириш ишлари бўйича олиб борилган ишлар, хусусан, минтақамиздаги Орол денгизи ҳалокати оқибатларини юмшатиш бўйича қилинаётган ишлар тўғрисида сўзлаб берди.
 
Шунингдек, шаҳар ва шаҳар атрофидаги ўрмончиликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва ўрмон хўжалиги ерларида биохилма-хилликнинг ҳисобини юритишдаги муаммолар, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ўрмонларнинг ўрни, иқлим ўзгаришининг атроф-муҳитга, хусусан, ўрмончиликка таъсири, барқарор дунё учун барқарор ёғоч ишлаб чиқаришни ташкил этиш мавзулари муҳокама қилинди ва бу борадаги хорижий давлатлар тажрибалари тингланди.

Манба: ЎзА

Поделиться