Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Идоралараро кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди

2018-07-19 | Жамият

2018 йил 18 июль куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигида аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича Идоралараро кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда, Вазирнинг биринчи ўринбосари - Идоралараро кенгаш раиси А.Х.Қўлдошев, Идоралараро кенгаш аъзолари, экспертлар ва вазирлик ходимлари(жами 35 нафар иштирокчи) иштирок этишди.

Йиғилишни Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари – Идоралараро кенгаш раиси А.Х.Қўлдошев кириш сўзи билан очиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 декабрдаги 985-сонли қарорига асосан ташкил этилган илмий ишларни ривожлантириш бўйича Идоралараро кенгашнинг аввалги йиғилишларида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, йиғилиш кун тартибига қатор масалалар киритилганлигини таъкидлади.

Йиғилиш кун тартибида аҳоли ва ҳудудларни юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида илмий-техник муаммоларни ечимига йўналтирилган илмий-тадқиқот ишлари ва уларнинг амалга ошириш шаклларини тасдиқлаш, Идоралараро кенгашнинг 2018 йилдаги асосий тадбирлар режаси бўйича 2-ярим йилликда амалга ошириладиган тадбирлар муҳокамаси, илмий-тадқиқот ишларини халқаро ташкилотлар грант маблағлари ҳисобидан молиялаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш масалалари муҳокамаси ўрин олди.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан, Илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгашнинг йиғилишларда Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги олдида турган ва ўз ечимини кутаётган илмий-техник муаммолар, илмий жиҳатдан ёндашувни талаб этадиган эҳтиёжларни шакллантирилганлиги таъкидланди.

Идоралараро кенгаш томонидан соҳа учун долзарб аҳамият касб этадиган 45 та илмий-техник муаммолар белгиланиб, мазкур илмий-техник муаммоларнинг ечими алгоритмини ишлаб чиқиш мақсадида республикадаги фаолият йўналиши соҳага мос келувчи 41 та илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари, илм-фан марказлари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш тизими ишлаб чиқилди.

Илмий-техник муаммолар ечимлари бўйича 86 та илмий-тадқиқот ишлари мавзулари, амалга ошириш шакллари, бажарувчи ташкилотлар рўйхати шакллантирилди. Илмий-тадқиқот ишлари ва уларнинг амалга ошириш шакллари тасдиқланиб, мазкур ҳужжат Инновацион ривожланиш вазирлигига экспертизадан ўтказиш, молиялаштириш ҳамда амалиётга татбиқ этиш учун юборилиши юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Йиғилиш давомида соҳа бўйича амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишларини халқаро ташкилотлар грант маблағлари ҳисобига молиялаштириш, мазкур соҳага хорижий инвестицияларини жалб қилиш масаласи ҳам муҳокама этилди. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш жараёнига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, халқаро ташкилотлар грант маблағлари ҳисобига молиялаштириш тартиблари ҳақида Инвестиция давлат қўмитасидан ташриф буюрган мутахассислар атрофлича тушунтиришлар беришди.

Йиғилиш баҳс-мунозараларга бой, конструктив тарзда ўтказилиб, кўриб чиқилган масалалар бўйича Идоралараро кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться