Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзметкомбинат” АЖнинг 2018-2020 йилларида ривожланиш дастури

2018-07-19 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 январдаги ПҚ-3468-сонли қарорига асосан “Ўзметкомбинат” АЖ билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, рақобатни ривожлантириш ва корхоналарни хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат қўмитаси ва ишончли бошқарувчи Хорижий корхона МЧЖ “SFI Management Group”​ АЖнинг 2018-2020 йилларида ривожланиш дастури тасдиқланди.

Дастурда 2018 йил учун:

  • 5276,4 млрд сўмли товар маҳсулотларини ишлаб чиқариш (2017 йилга нисбатан 152,2 %) таъминлаш;
  • 1150,0 минг тонна металл прокати маҳсулоти ишлаб чиқариш, шу жумладан:
  • 46,19млн доллар миқдорида инвестицияларни ўзлаштирган ҳолда умумий миқдори 85,4 млн доллар 4 та объектни якунлаш ва ишга тушириш, яъни “Ферросилиций ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, “Ферросиликамарганес ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, “2-навли сонли прокат цехининг «300»тасинда сим блокини ўрнатган ҳолда катанка ишлаб ишлаб чиқаришни ташкил этиш” ва «Қуйма қуйишни ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш» инвест лойиҳаларини амалга ошириш;
  • импорт ўрнини босувчи ва экспортбоб маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш:

850,0 минг тонна қора металлар прокати;

300,0 минг тонна пўлат соққалар ишлаб чиқариш;

  • Катанка (Ø 5,5-16мм) – 30,0 минг тонна;
  • Ферросилиций (FC-65) – 6,0 минг тонна;
  • Ферросиликомарганес (MnC-17) – 2,0 минг тонна.
  • “2-навли сонли прокат цехининг “300"тасинда сим блокини ўрнатган ҳолда катанка ишлаб чиқаришни ташкил этиш”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорида 19,9 миллион долларлик инвестиция лойиҳаси кўзда тутилган.

2018 йил I ярим йиллик сарҳисобига кўра инвестиция лойиҳалари бўйича капитал маблағларини ўзлаштирилиши 12,34 млн долларни ташкил этди, бу прогноз топшириғига нисбатан 100% ташкил этди.

Манба: Ўзбекистон металлургия комбинати

Поделиться