Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Республика ОТМлар рейтинги аниқланди

2018-07-19 | Таълим

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан ҳамкорликда ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаси ҳамда QS, ARWU, TIME​ каби йирик рейтинг агентликлари услубларини ўрганган ҳолда илк маротаба юртимиздаги олий таълим муассасалари рейтинги аниқланди.

Олий таълим муассасалари рейтинги 23 та индикатор асосида баҳоланди.

Мазкур индикаторлар асосида шу йилнинг март-июнь ойларида 57 та олий таълим муассасалари фаолияти таҳлил қилинди ва тажриба-синов тариқасида уларнинг 2018 йил 1 январь ҳолатига рейтинги ишлаб чиқилди.

Унга кўра кучли 10 талик олий таълим муассасалари:
1. Ўзбекистон миллий университети
2. Тошкент давлат шарқшунослик институти
3. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
4.Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
5. Самарқанд давлат университети
6. Тошкент тиббиёт академияси
7. Тошкент давлат стоматология институти
8. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
9. Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти
10. Тошкент ахборот технологиялари университети

Рейтингда қуйи поғонани эгаллаган 10 та олий таълим муассасалари:
48. Наманган муҳандислик-технология институти
49. Навоий давлат педагогика институти
50. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
51. Қарши давлат университети
52. Жиззах политехника институти
53. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
54. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
55. Миллий рассомчилик ва дизайн институти
56. Жиззах давлат педагогика институти
57. Қўқон давлат педагогика институти

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться