Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

2018-07-19 | Ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини самарали амалга ошириш, аҳолининг шинам турар жойга бўлган эҳтиёжини қондириш, шунингдек, фуқароларнинг фаровонлик даражасини янада ошириш ва турар жой шароитларини яхшилаш мақсадида: 

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, “Ипотека банк” АТИБ, Халқ банки АТБ, “Асака” АТБ ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБларининг (кейинги ўринларда иштирок этувчи тижорат банклари деб юритилади) 2018 йил 1 июлдан 2020 йил 1 январгача бўлган даврда 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида ипотека кредитларини: 

а) қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон 
уй-жойлар қуриш учун уй қурувчиларга дастлабки бадал: 

0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) ва 2, 3 хонали бир қаватли арзон уй-жойлар учун – 10 фоиз миқдорида; 

0,04 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 
4 хонали бирлаштирилган арзон уй-жойлар ва 0,06 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 3, 4 ва 5 хонали арзон уй-жойлар учун – 25 фоиз миқдорида бўлишини назарда тутган ҳолда; 

б) шаҳарларда ёш оилаларга, эски уйларда яшовчиларга ва турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига дастлабки бадалнинг табақалаштирилган миқдорини амалиётга жорий этган ҳолда, арзон кўп квартирали уйларни ўртача 15 фоиз миқдоридаги дастлабки бадал билан сотиб олиш учун бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. 

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги: 

иштирок этувчи тижорат банкларининг буюртманомалари бўйича турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар учун арзон уйлар қуриш учун 20 йил муддатга, жумладан, дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 3 фоиз ставкали 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ва кейинги даврда иштирок этувчи тижорат банкларининг йиллик 4 фоиз миқдоридаги маржаси чегириб ташланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида, кредит линияси маблағларини Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида уй-жойлар қуришга мақсадли йўналтирган ҳолда миллий валютада кредит линиялари очсин; 

ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ жойларда уй-жойлар қуришни молиялаштириш учун 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча маблағлар йўналтирсин. 

3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги: 

шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш доирасида “Ўзбекистоннинг ипотека бозорини кенгайтириш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича Осиё тараққиёт банки билан бир ой муддатда музокаралар олиб борсин; 

Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда аҳоли билан мулоқот натижаларига кўра аниқланган қўшимча уй-жой ҳажмларини шакллантириш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида қўшимча арзон уй-жойлар ва шаҳарларда кўп квартирали уйлар қуришни молиялаштиришга доир таклифлар киритсин;

2018 йил охиригача ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишини молиялаштириш соҳасида халқаро молия институтлари (Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Саудия тараққиёт жамғармаси) билан тузилган қарз битимларига ўзгартиришлар киритиш чораларини кўрсин. 

4. Кейинчалик “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК" МЧЖнинг йиллик 5 фоиздан юқори бўлмаган ставкаси бўйича кредит линияси очилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ депозитига йиллик 3 фоиз ставка бўйича жорий йил 1 ноябргача жойлаштириладиган 210 миллиард сўм миқдоридаги вақтинча бўш маблағлари импорт ёғоч-тахта материаллар ва том ёпиш учун темир листларни харид қилиш манбаи этиб белгилансин. 

5. “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК" МЧЖ иштирок этувчи банклар билан биргаликда: 

Ислом тараққиёт банкининг кредит линиялари бўйича “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК" МЧЖ ҳисоб рақамларида жамланган, 2015-2017 йилларда шакллантирилган уй қурувчиларнинг дастлабки бадалларини икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтирсин; 

ҳар ярим йил якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига аввал аҳолига ажратилган кредитлар муддатидан олдин қоплангани тўғрисида ахборот киритсин ва вазирлик билан келишган ҳолда ушбу маблағларни уй-жойлар қуришга йўналтирсин. 

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. 

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж.Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин. 


Ўзбекистон Республикаси Президенти                       Ш.МИРЗИЁЕВ 

Тошкент шаҳри, 2018 йил 18 июль 

Манба: ЎзА

Поделиться