Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АҚШ Элчиси билан учрашув
2018-07-18 | Сиёсат
2018 йилнинг 18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ТИВда Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратлен билан учрашди.
Суҳбат чоғида Афғонистон бўйича халқаро конференция якунларига кўра 2018 йил 27 мартда қабул қилинган Тошкент декларациясини амалга ошириш нуқтайи назаридан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон – АҚШ кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги