Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қорақалпоғистонлик ўқувчилар халқаро танловда ғолиб бўлди
2018-07-18 | Жамият
Қирғизистонда ўтказилаётган “Иссык-Куль собирает друзей – 2018” халқаро этно-карнавалда Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманининг 17-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари жамоавий чиқишда “Народное инструмент” йўналиши бўйича биринчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, мазкур мактаб ўқувчиси Сейтова Шахсанем яккахон ижрода 2-ўринни эгаллади. ЎзА мухбирига бу ҳақида тадбир иштирокчилари Бишкек шаҳридан телефон орқали маълум қилди.
– Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган мазкур тўққизинчи халқаро этно-карнавалда дунёнинг 50 га яқин давлатларидан болалар иштирок этмоқда, – дейди Ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Кенгаши матбуот котиби Клара Худайбергенова. – Ушбу тадбирда тахтакўпирлик 10 ўқувчи иштирок этмоқда.
Есимхон Қаноатов, ЎзА
Манба: ЎзА