Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия ахбороти

2018-07-17 | Жамият

2019 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1993 йил 17 июнгача қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтмаган умуммажбурий идоравий ҳужжатлар ўз кучини йўқотади.

Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йилдаги қарори билан Ўзбекистон Республикасининг тегишли норматив ҳужжатлари қабул қилингунга қадар собиқ ССР Иттифоқининг қонунга оид ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунчилигига зид бўлмаган қисмларининг амал қилиши давом этиши белгиланган эди.

Давлат вазирлик ва идораларига актуал ҳужжатларни замон талабларига мос равишда янги таҳрирда қабул қилиш учун 26 йиллик вақт берилди.

Натижада, давлатимиз Президентининг бу йилги қарори билан 2019 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1993 йил 17 июнгача қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтмаган умуммажбурий идоравий ҳужжатлар, шу жумладан собиқ СССРнинг идоравий ҳужжатлари ўз кучини йўқотиши белгиланди.

Шунга кўра, Адлия вазирлиги 20дан ортиқ давлат органлари билан ҳамкорликда актуал ҳужжатларни рўйхатини тайёрлади. Мазкур ҳужжатларни янги таҳрирда қабул қилиш масаласида Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси тайёрланиб бугунги кунда Бош вазир томонидан имзоланди.

Замон талабларига жавоб берадиган ҳужжатларни қабул қилиш ва ҳуқуқий бўшлиқни келиб чиқишини олдини олиш мақсадида 2019 йилнинг 1 январига қадар 171та ҳужжатни ўрнига 56та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиши белгиланди.

Адлия вазирлиги Ҳукумат томонидан мазкур жараённи мувофиқлаштирувчи орган деб тайинланди.

Вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш, экспертиза қилиш ва келишиш бўйича шахсий жавобгар ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться