Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қандай ҳолларда шикастланган чет эл валютасини муомалага яроқли бўлади?

2018-07-16 | Жамият

Адлия вазирлиги томонидан “Адлия ахбороти” номли брифинг ва матбуот анжуманида мазкур саволга ойдинлик киритилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш ва бунда янги ёндашувларни жорий этиш мақсадида вазирлик томонидан ҳар ҳафта “Адлия ахбороти” номли брифингги ташкил этилиб келинмоқда.

Шунга кўра, ушбу ҳафта давомида қабул қилинган бир қатор муҳим масалалар бўйича қонун ҳужжатлари ҳақида аҳолига маълумот бериш мақсадида 2018 йилнинг 13 июль куни  “Адлия ахбороти” номли брифинг ўтказилди.

Брифингда 2018 йил 9 июлида Президент томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуни,

“Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги 3836-сон “Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги”ги қарори каби қатор қонун ҳужжатлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Брифингдан сўнг ташкил этилган матбуот анжумани Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш қонунчилиги мавзусига бағишланди. Унда ушбу масала юзасидан Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти вакиллари катнашди.

Таъкидланишича, тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низомда шикастланган чет эл валютасини муомалага яроқли деб топиш асослари ҳам кўрсатилган.

· Хусусан, қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталар муомалага яроқли қонуний тўлов воситаси ҳисобланади:

· тасвирини (шаклини) аниқлаш имконини берадиган даражада сийқаланган ва ифлосланган бўлса;

· энининг (бўйининг) тўртдан бир қисмидан ошмаган ёпиштирилган йиртиқларга эга бўлса;

· қўйилган бурчаклари ёки қисмлари (1 sm2 дан ошмаган) бўлса ҳамда йиртиб олинган бурчаклари ёки қисмлар аниқ ушбу банкнотага тегишли бўлса;

· майда доғлар, ёзувлар, штамп изи (бунда ёзув ёки штамп изи икки донадан ошмаган бўлиши лозим) бўлганда ҳамда улар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган асосий ҳимоя белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлса;

· банкнотада диаметри 1  mm дан ошмаган ва иккитадан кўп бўлмаган тешиклар бўлса. 

Сўзга чиқувчиларнинг билдиришича, тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг шикастланган банкноталарини миллий валютага айирбошлаш ёки шу турдаги шикастланмаган банкноталарга алмаштириш, майдалаш, йириклаш ҳамда конверсия операцияларни амалга оширишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Тадбирда иштирок этган ОАВ вакиллари Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг шикастланган банкноталарини алмаштириш ва яроқсиз банкноталарни инкассога қабул қилишда банклар томонидан комиссион тўловлар ундирилиши, тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг шикастланган банкноталарини миллий валютага айирбошлаш ёки шу турдаги шикастланмаган банкноталарга алмаштириш, майдалаш, йириклаш ҳамда конверсия операцияларни амалга ошириш билан бо-лиы масалалар бўйича Марказий банк вакилларига мурожаат қилишиб, жавоблар олишди.

Эслатиб утамиз, юқорида қайд этилган қонун ҳужжатларининг тўлиқ матни билан, “Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – www.lex.uzсайти орқали ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами” расмий нашри орқали танишиш мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться