Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқ таълими вазирлиги педагогларнинг асосий ҳимоячисига айланади!

2018-06-27 | Таълим

Бугун Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирокида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг ташкил  этилди.

Унда журналистларга мактабларда фаолият олиб бораётган педагог кадрларнинг ижтимоий нуфузини ошириш, жамиятда педагогик фаолиятнинг обрўсини юксалтириш, педагогларни ёшларга намуна ва ўрнак даражасига кўтариш мақсадида келгусида соҳада олиб бориладиган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Халқ таълими вазири жамиятда ўқитувчи касбига нисбатан ҳурмат туйғусини шакллантириш, билим олишга бўлган рағбатни кучайтириш, қолаверса, тизимда таълим сифатини таъминлашда салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф этишда оммавий ахборот воситаларини ҳамкорлик қилишни таклиф қилди.

Қолаверса, тадбир давомида журналистлар учун жамиятимизда ўқитувчи касбининг мавқеини ошириш, устозлик касбига нисбатан ижобий фикрни шакллантиришга қаратилган “Энг улуғ ва шарафли касб” мавзусидаги ижодий ишлар танлови эълон қилинди.

Тадбир якунида ОАВ вакиллари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться