Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Паралимпиячиларимиздан ўнта медаль

2018-06-27 | Спорт

Тунис мамлакатида паралимпиянинг енгил атлетика спорт тури бўйича Халқаро Гран-при турнири бўлиб ўтди. 

Жаҳоннинг 20 мамлакатидан 180 нафарга яқин спортчи орасида ўзбекистонликлар ҳам бор эди. Эътиборли жиҳати, тўққиз нафарли делегациямиз ўнта медаль билан тақдирланди. Ўнта медаль ҳам беш нафар спортчимиз номига ёзилди. Булар:
 
Дониёр Аҳмедов: 200 м. югуришда – олтин, 100 м. югуришда кумуш ва 400 м. югуришда – бронза.
 
Миран Сахатов: Узунликка сакрашда - кумуш
 
Миржалол Қурбонов: 100 м. югуришда - кумуш
 
Маъруфжон Муродуллаев: 400 м. югуришда – кумуш, 800 м. югуришда – бронза
1500 м. югуришда – бронза
 
Элбек Султонов: Ядро улоқтириш – олтин, диск улоқтиришда эса кумуш.
 

Ойбек Юнусов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться