Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олти ойда қарийб 3 миллион доллар экспорт

2018-06-20 | Иқтисодиёт

Жарқўрғон туманидаги "Agro peanut trade" агрофирмаси БАА билан 78 минг долларга тенг 130 тонна мошга «Kwok luen trading Co» корхонаси эса Хитойга 117 минг долларга тенг миқдорда мош етказиб бериш мақсадида шартнома имзолаган эди. Айни вақтда келишилган маҳсулотлар тўлиқ етказиб берилди. 

"Сурхон экспорт импорт" агрофирмаси Россиянинг “Агро юг” корхонаси билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш борасида 15 миллион долларга тенг шартнома имзолаган эди. Апрель, май ойларида 200 минг доллар миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинди. Йил бошидан буён корхона 2 миллион 778.8 минг долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини амалга оширди.
 
Албатта, экспорт ҳажмининг ортишида Сурхон воҳасининг ҳар бир туманида Ўзмиллийбанк Тошкент шаҳар бош бошқармаси филиаллари, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини куллаб-кувватлаш жамғармаси иштирокида агрофирмалар ташкил этилгани кўл келди.
 
– Албатта бундай жараёнлар ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ, – дейди Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси бўлим бошлиғи Олимжон Рўзиев . – Ваҳоланки, агрофирмаларга четдан харидор топиш ҳамда шартномалар имзолаш ҳамда бошқа молиявий кўмак кўрсатишда жамғармамиз яқиндан кўмак бермоқда. Хусусан, биз ҳудуд корхоналарига мамлакатимиз ва чет элларда ўтказилаётган йирик халқаро кўргазма-ярмаркалар, бизнес-форум ва кооперацион биржаларда иштирок этиб, харидорлар топиш ва шартномалар тузиш, экспорти жўғрофиясини кенгайтириш борасида тегишли маънавий ва моддий маслаҳатлар бераётирмиз. Халқаро тадбирларда уларнинг иштирокини таъминлаётирмиз.

Манба: ЎзА

Поделиться