Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон – Испания бизнес-форуми бошланди

2018-06-19 | Иқтисодиёт

Тошкент шаҳридаги "Wyndham" меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Испания инвестиция ва экспорт агентлиги (ICEX) томонидан "Кўп томонлама ҳамкорлик" мавзуида Ўзбекистон – Испания бизнес-форуми ўтказилмоқда. 

Тадбирда Испания Қироллигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Игнасио Ибаньеса, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов, Испания инвестиция ва экспорт агентлиги – ICEX бош директори Франсиско Хавиер Серра, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов сўзга чиқди. 

Таъкидланганидек, мазкур форумдан мақсад Ўзбекистон билан Испания ўртасида энергетика, транспорт инфратузилмалари, шаҳар сув таъминоти ва санитария тизимлари, қаттиқ чиқиндиларни бошқариш, қурилиш, озиқ-овқат саноати ва инжиниринг хўжалиги каби соҳаларда ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш, испаниялик тадбиркорлар учун интерфаол платформа яратишдир. Мазкур платформада томонлар савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамкорликни ривожлантиришга оид таклифларни муҳокама этади. 

Ўзбекистон – Испания бизнес-форуми биринчи марта ўтказилаётгани йўқ. Тошкент шу каби тадбирларга бир неча бор мезбонлик қилган. Хўш, бу галги бизнес-форум қайси жиҳатлари билан олдингилардан фарқ қилади? 

Икки мамлакат иштирокидаги ушбу бизнес-форумда Испаниянинг 20 га яқин компанияси иштирок этмоқда. Ўзбекистон бозорида муносиб жой эгаллашни кўзлаган Испания компаниялари сони янада кўпайган. Эътиборлиси, улар энергетика, қишлоқ хўжалиги, қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш каби соҳаларда Европа миқёсида етакчилар қаторида туради. Яна бир жиҳат. "Кўп томонлама ҳамкорлик" форумининг ўтказилиши, яқин келажакда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси иштирокида режалаштирилган Ўзбекистон Республикаси билан Испания Қироллиги ўртасида иқтисодиёт ва саноат соҳасидаги ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссиясининг биринчи мажлисини ташкил этишга тайёргарлик вазифасини ҳам ўтайди. 

Ўзбекистон – Испания бизнес-форуми давом этмоқда. 

 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться