Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазирлиги ҳузурида тузилган Жамоатчилик кенгаши илк мажлисини утказди

2018-06-14 | Жамият

Адлия вазирлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгаши иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу кенгаш Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан тузилди.

2018 йилнинг 13 июнида ушбу кенгишнинг йиғилиши ўтказилди. Уни адлия вазири Р.Давлетов олиб борди. Йиғилишда Кенгашнинг олдига қўйилган вазифалар, амалга ошириладиган ишларнинг “йўл харитаси”,келгуси режалар бўйича фикр мулоҳазалар алмашинди.

Дастлаб Жамоатчилик кенгашининг таркиби таништирилди.Шундан сўнг кенгашнинг асосий вазифаси, уларни бажаришда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатларга алоҳида урғу беришди. Таъкидланишича, кенгаш ўз фаолиятини уч йўналишда олиб боради. Бунда улар асосий эътиборни қуйидаги масалаларга қаратишлари белгиланди.

Биринчи навбатда,  амалиётдаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни манзилли ўрганиш ва ечими  юзасидан таклифларни  тақдим этиш;

Иккинчидан, фуқаролар энг кўп мурожаат этадиган соҳалар, хусусан, нотариат, ФҲДЁ органлари фаолияти юзасидан муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этишда кўмаклашиш;

Учинчидан, аҳолининг ҳуқуқий онгги ва маданиятини янада ошириш, ҳуқуқий билимсизликка барҳам бериш, жойларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳиятини, унда назарда тутилаётган янгиликларни ўз вақтида етказиш мақсадида ҳуқуқий тарғибот масаласига эътибор бериш лозимлиги қайд этилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Жамоатчилик кенгашининг таркибига вазирлик фахрийлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари киритилди. Кенгаш Адлия вазирлиги ҳузуридаги маслаҳат органи сифатида жамоатчилик асосида ишлайди.

Мазкур кенгаш ёрдамида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлик ривожлантирилади, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари юзасидан жамоатчилик фикри тизимли ўрганилади ва таҳлил қилиб борилади.

Шунингдек, мазкур кенгаш Адлия вазирлигида соғлом маънавий-руҳий ҳолатни, қонунийлик, юқори ҳуқуқий маданият ва ахлоқийликни таъминлаш борасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишни ўз олдига мақсад қилиб олган.

Маълумки, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мамлакатни бошқариш тизимини демократлаштиришнинг муҳим механизмларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда, янги тузилган Жамоатчилик кенгаши Адлия вазирлиги фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича мониторинглар олиб боради.

Қолаверса ушбу кенгаш фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Адлия вазирлиги фаолияти билан боғлиқ ташаббус ва мурожаатларни кўриб чиқишда иштирок этади ва натижалар бўйича тегишли таклифлар тайёрлаб боради.

Эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим жиҳатларидан яна бири, мазкур кенгаш вазирлик фаолиятига тааллуқли, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар самарадорлигини таҳлил қилади ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Адлия вазирлиги фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек ички идоравий ҳужжатларни такомиллаштириш, улардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва муҳокама қилиш ҳам Жамоатчилик кенгаши функцияларидан бири ҳисобланади.

Албатта, кенгаш томонидан вазирлик фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича мамлакат ҳудудида ва хорижда амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар ҳақида мунтазам равишда жамоатчиликни кенг хабардор қилиш таъминланади.

Тадбирда сўзга чиққанлар, Адлия вазирлиги ҳузуридаги ушбу кенгаш фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан очиқ мулоқотни ривожлантиришга қаратилганлигини таъкидлашди. Кенгашнинг олдига қўйилган вазифаларни  амалга оширишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар бўйича ўз таклифларини беришди.

Йиғилиш сўнггида, Жамоатчилик кенгаши аъзолари учун вазирликнинг “Адлия органлари тарихи” музейига экскурция ташкил этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться