Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Оқдарёликлар хорижга 872 минг долларлик мева экспорт қилади
2018-06-13 | Иқтисодиёт
Оқдарё туманидаги 14 корхона чет мамлакатларга боғдорчилик маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан 872 минг АҚШ долларлик шартнома имзолаган. Айни пайтда туманда интенсив боғларда мева ғарқ пишди.
– 2013 йилда 42 гектар майдонга қизил ҳамда серҳосил “Скина” нав гилос кўчатлари эккан эдик, – дейди “Муштарий Оқдарё” фермер хўжалиги ҳосилоти Неъмат Қаршиев. – Ўтган йили 143 тонна ҳосил териб олган бўлсак, бу йил 260 тоннадан зиёд гилос тайёрлашни мўлжаллаяпмиз. Гилос ҳосилининг асосий қисми хорижга экспорт қилинмоқда. Тез орада боғларимизда шафтоли, ўрик, бодом ҳам ҳосил бера бошлайди.
Дарҳақиқат, бугун фермер ва тадбиркорнинг шижоат билан ишлайдиган даври келди. Шундай экан, биз божхоначилар ҳам экспорт салоҳиятини ошириш борасида фермер ва тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиб, Юртбошимиз ишончини оқлаб, мамлакатимизнинг шиддат билан тараққиёт пиллапояларидан одимлашига ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси