Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бугунги кунда 2 миллионга яқин Ўзбекистон фуқаролари меҳнат мигрантлари сифатида рўйхатдан ўтган

2018-06-13 | Жамият

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятида миграция оқибатида ҳимояга муҳтож бўлган болаларни ҳимоя қилишнинг янги механизмлари шакллантирилмоқда.

Бугунги кунда 2 миллионга яқин Ўзбекистон фуқаролари (32 миллион аҳолидан) Россия, Қозоғистон ва Жанубий Корея давлатларида меҳнат мигрантлари сифатида рўйхатдан ўтган. Натижада болаларни институтционал муассасаларида (интернатларда) узоқ вақтга ташлаб кетиш ҳолатлар кўпайиб бормоқда.
 
Ҳозирда меҳнат миграциясининг оила ва болаларга таъсирини ўрганиб чиққан расмий тадқиқотлар мавжуд эмас. Шунингдек, болалар ҳимоясига ва миграцияни салбий оқибатларини бартараф этишга қаратилган таклифлар ҳам мавжуд эмас.
 
Юқоридаги ижтимоий вазиятдан келиб чиқиб Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ЮНИСЕФ халқаро болалар жамғармаси билан ҳамкорликда “миграция оқибатида ҳимояга муҳтож бўлган болаларни ҳимоя қилиш” мавзусидаги халқаро лойиҳага қўл урди.
 
2018 йил 11 июнь куни мазкур масалалар бўйича эскпертларнинг дастлабки учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “ЮНИСЕФ” жамғармаси, Ташқи ишлар, Халқ таълими вазирликлари, “Оила” илмий-амалий маркази, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази вакилларидан иборат эксперт гуруҳи иш бошлади.
 
Мазкур лойиҳа 36 ойга мўлжалланган бўлиб, мамлакатнинг 4 вилоятини қамраб олиши кутилмоқда.
 
Лойиҳа давомида мигрант оилаларнинг фарзандларини ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиш, уларнинг ҳар томонлама камол топиши асосий мақсад этиб белгиланди.

Манба: ЎзА

Поделиться