Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бокс: Бектемирда олтин, Шунқор ва Иқболда эса кумуш медаллар

2018-06-11 | Спорт

Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида бокс бўйича “Президент Кубоги” халқаро турнири ниҳоясига етди. Олтинчи маротаба ўтказилган йирик мусобақада ўзбекистонликлар битта олтин, иккита кумуш ва тўртта бронза медални қўлга киритди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйинларида уч нафар чарм қўлқоп устамиз рингга кўтарилди.
 
-60 кг. вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шунқор Абдурасулов россиялик Габил Мамедовга қарши жанг ўтказди. Гарчи вакилимиз бутун раундларда фаоллик кўрсатган бўлса-да, ҳакамлар қарорига кўра мағлуб, деб топилди ва кумуш медаль билан кифояланди.
 
-64 кг. вазн тоифасида рингга чиққан ҳамюртимиз Иқболжон Холдоров мезбонлар вакили Бектаулет Ибрагимов билан жанг қилди. Афсуски, ушбу жангда мезбонларнинг ғалабаси таъминланди.
 
-81 кг. вазн тоифасида Бектемир Мелиқўзиев ҳам мезбон вакили билан рўбарў келди. Бек Нурмагамбетовга қарши олиб борилган жангда ҳакамлар Мелиқўзиевнинг қўлини кўтаришга мажбур бўлишди. Сабаби, Бектемир рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмаганди.
 
Шу тариқа, бокси ривожланган 15 давлатдан 170 нафар спортчи иштирок этган ва унда 16 нафарли таркиби билан қатнашган ўзбекистонликлардан Бектемир Мелиқўзиев (-81 кг.) олтин, Шунқор Абдурасулов (-60 кг.) ва Иқболжон Холдоров (-64 кг.) кумуш, Шаҳобиддин Зоиров (-56 кг.), Алиёр Норалиев (-64кг.), Маҳмуд Ғоипов (-69 кг.) ҳамда Исроил Мадримов (-75кг.) бронза медаллари билан тақдирланишди. 
 
Аёллар ўртасидаги баҳсларда бош совринлар япониялик Намики Цукими (51 кг.), қозоғистонлик Сания Султонвизи (57 кг.) ва Римма Волосенко (60 кг.) ҳамда Лов Холгерссон (75 кг.)га насиб этди.
 
Ойбек Юнусов

Манба: ЎзА

Поделиться