Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Йўл ҳаракати хавфсизлигида хориж тажрибаси ўрганилди

2018-06-08 | Жамият

Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари Россия Федерациясида хизмат сафарида бўлиб қайтди. 

Москва шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи масъуллари шаҳар кўчаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди. 

Шаҳар кўчаларида ўрнатилган видео камераларни назорат қилувчи марказ фаолияти бўйича атрофлича маълумот берилди. Марказдан туриб чорраҳаларда юзага келаётган тирбандликларни бартараф этишда светофорларнинг иш режимига ўзгартириш киритиш, ҳар бир транспорт воситаси қайси чорраҳадан неча маротаба ўтгани тўғрисида 1 йиллик маълумотлар сақланиб бориши катта таассурот қолдирди. Қидирувда бўлган, ўғирланган транспорт воситалари тўғрисида марказлашган маълумотлар базаси яратилган бўлиб, ушбу йўналиш бўйича махсус ходимлар ажратилган. 

Тошкент вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари Россия Федерацияси ИИББ ЙҲХБ музейидаги экспонатлар билан танишди. 

– Россиялик ҳамкасбларимизнинг сўнгги йилларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда эришган ютуқлари билан танишдик, – дейди Тошкент вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлим бошлиғи Э.Раҳмонбердиев. – Соҳага доир илғор технологиялар имкониятлари бўйича тажриба алмашдик. 

Ташриф доирасида Санкт-Петербург шаҳри ИИБ ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари, полковник А.Кузнецов билан учрашув бўлди. Соҳа ходимлари ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишди. 

“Симикон” русумидаги фото-видео камералар ва радарлар ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти билан танишилди. Бу ерда темир йўл кесишмаларида тақиқловчи чироқда ҳаракатланган, аҳоли гавжум жойлар, савдо мажмуалари ва бозорлар олдида тўхташ тақиқланган йўл белгиси талабига риоя қилмаган транспорт воситаларини автоматик тарзда қайд этувчи камераларнинг имконияти намойиш этилди. 

Корхона ходимлари ҳаракатланаётган транспорт воситаси турини, давлат рақамини, қидирувдаги транспорт воситаларини аниқлаш, патруль автомобилларга ўрнатилиб, транспорт воситаларини автоматик тарзда қайд этувчи камералар имкониятлари бўйича ҳам маълумотларга эга бўлди. 

Ташриф давомида ўзаро ҳамкорлик юзасидан келишувларга эришилди. 

 

Абдулазиз Мусаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться