Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қозоғистон Республикасининг элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

2018-06-07 | Технологиялар

2018 йилнинг 6 июнь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Утембаев Ерик Мылтыкбаевич билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон томони меҳмонни мамлакатимизда АКТ соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан таништирди. Соҳани тараққий эттириш масаласи ҳукумат раҳбариятининг бош диққат-эътиборида экани таъкидланди.

Ўз навбатида, Ерик Утембаев ҳам Қозоғистон Республикасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди. Жумладан, қўшниларимиз томонидан «Рақамли Қозоғистон» дастури қабул қилингани, унинг асосида 2018-2022 йилларда йирик лойиҳалар амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берилди.

Томонлар ҳар иккала давлатнинг АКТ соҳаси маъмурлари ўртасида ўрнатилгани иккитомонлама яқин шерикчилик истиқболи, Ўзбекистон ва Қозоғистон бу йўналишдаги ҳамкорликни ривожлантиришда юқори салоҳиятга эга эканлиги қайд этилди.

Учрашув мобайнида ахборот технологияларининг турли йўналишларида тажриба алмашишни йўлга қўйиш, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда ҳар икки давлатнинг бизнес вакилларини жалб қилишга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться