Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Матбаа маҳсулотлари замонавий ва албатта, миллий қадриятларимизга мос бўлиши керак

2018-06-06 | Жамият

2018 йилнинг 1 июнь куни Хоразм вилоят ахборот кутубхона марказида вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси томонидан вилоят давлат солиқ бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси билан ҳамкорликда “Контрафакт маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ва тарқатилишининг олдини олиш: тадбиркорлик маданиятини ошириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоялаш борасидаги ишлар ҳақида” мавзусида матбуот анжуманини ўтказилди.

Анжуманда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан МТРК ва “Zo‘rTV​” телеканали билан ҳамкорликда ишланган “Контрафакт матбаа маҳсулотларидан ҳушёр бўлинг!” номли видеоролик намойиш этилди.

Контрафакт матбаа маҳсулотлари давлат стандартлари ҳамда белгилаб қўйилган меъёрий ҳужжатлардаги кўрсаткичларга зид равишда тайёрланган ва чоп этилган матбаа маҳсулотидир. Улар ёш авлоднинг соғлиғига, шунингдек тенг рақобатли муҳитнинг издан чиқиши ва иқтисодиётнинг мўътадил ўсишига салбий таъсир кўрсатади.

Ўзга ишлаб чиқарувчи ёки муаллифнинг асарини унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда қайта чоп эттириб, муаллифлик ҳуқуқини бузиш ёки адабий асарни сохталаштириб чиқариш орқали нафақат қонун бузилиши юз беради, балки бунинг ортидан инсонлар саломатлигига ҳам жиддий зарар етади.

- Бугунги кунда босмахоналар томонидан тайёрланаётган маҳсулотлар сифати билан бирга мазмуни ҳам замонавий мижоз дидига мос ва албатта, миллий қадриятларимиздан келиб чиқиб чоп этилиши ва тарқатилишига катта эътибор беришимиз зарур, - деди «Эътиқод» хусусий фирмаси директори Б.Солаев. - Корхона раҳбарининг шахсан масъулиятини янада ошириш, контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш аҳоли, айниқса, болаларимиз соғлигига катта зарар етказишини унутмаслигимиз керак.

Манба: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

Поделиться