Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг олтинчи мажлисини тайёрлаш бўйича экспертларнинг биринчи йиғилиши
2018-05-07 | ШҲТ
Жорий йилнинг 3-4 май кунлари Бишкек шаҳрида Қирғизистон томони раислиги ва ШҲТга аъзо барча давлатлар ва Котибият вакиллари иштирокида суд-экспертиза фаолияти ва юридик хизматлар бўйича экспертлар ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг олтинчи йиғилишини тайёрлаш бўйича экспертларнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон номидан Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Руспублика суд экспертизаси маркази вакиллари иштирок этди.
Йиғилиш давомида 2018-2020 йилларга мўлжалланган суд-экспертиза фаолияти бўйича экспертлар ишчи гуруҳининг чора-тадбирлар режаси лойиҳаси, Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2018-2020 йилларга мўлжалланган юридик хизматлар бўйича экспертлар ишчи гуруҳининг чора-тадбирлар режаси кўриб чиқилди. Томонлар ишчи гуруҳлар чора-тадбирлар режаси маълумотларини жорий йилнинг август ойида бўлиб ўтадиган адлия вазирларининг олтинчи йиғилиши давомида ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларига тасдиқлатиш учун киритишга келишиб олдилар.
Шунингдек, муҳокамалар чоғида томонлар фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва манфаатдор ташкилотларнинг ШҲТга аъзо мамлакатларнинг қонунчилик ахборот базасидан кенг фойдаланишини таъминлаш бўйича аввал эришилган келишувларни амалга оширишни давом эттиришга қарор қилдилар.
Томонлар учрашув конструктив ва хайрихоҳлик руҳида ўтганини таъкидладилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги